Название: Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади
Автор: Ибадулла Самандарович Байджанов
Издательство: Издательские решения
Жанр: Публицистика: прочее
isbn: 9785448328688
isbn:
Корректор Қудрат Бобожон
Корректор Равшан Ўразалиев
Корректор Муҳаббат Ҳўжамуратова
ISBN 978-5-4483-2868-8
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
Сўз боши
Қўхна ва ҳамиша навқирон Хоразм воҳаси бўйлаб кезар экансиз, ёхуд унинг билан яқиндан танишар экансиз, меъмор бу қадим ўлкада ниҳоят ардоқли ва қадрли касб эгаси эканлигига гувоҳ бўласиз. Бир-биридан муҳташам бинолар, саройлар, қасрлар бунёд этиш меъморлар, қурувчилар ақли-заковати, билими, маҳоратига боғлиқ эканлигини пайқаб оласиз. Биргина Хива обидаларига назар ташлаганингиздаёқ, меъморчилик воҳа ҳунармандчилигининг гултожи эканлигига иқрор бўласиз. Кейинги даврлар мабойнида қад ростлаган қатор замонавий иншоотларда ҳам ота-боболаримизнинг ана шу нодир касбга садоқат ва мухаббати мужассам эканлиги намоён бўлиб турибди.
Ушбу китобда Хоразмда меъморлар, қурувчи кадрлар тайёрлашдек улуғ вазифани шараф билан адо этиб келаётган Урганч қурилиш колледжи тарихи, унинг жўшқин ва қайноқ фаолияти ҳақида мароқ билан ҳикоя қилинади. Кўплаб ёш мутахассисларни мустақил ҳаётга йўллаётган билим юрти жамоасининг ибратли ишлари китобда ўзининг ёрқин ифодасини топган. Рисолада меъмор масъулияти, қурувчи қадри ҳақида фикр юритилади. Чуқур мулоҳаза ва мунозарага, баҳсга чорлайдиган ўринлар ҳам мавжудки, бу рисола мундаражасини бойитишга хизмат қилган.
Китоб муаллифи ҳақида икки оғиз сўз:
Ибадулла Байджанов – Хоразмнинг иқтидорли меъмори. Ўз соҳасининг билимдони. Хоразм тарихида биринчи бўлиб меъморчилик фанлари номзоди унвонига сазовор бўлган. Республикада кўзга кўринган мутахассис архитектор. Изланувчан, истеъдодли олим. Ташкилотчи раҳбар. Ундаги бу фазилатлар 15 йилдан ортиқроқ Урганч шаҳар бош архитектори вазифасида ишлаб, шахар бош режасининг тараққий қилишида воҳа марказининг чиройли ва кўркам ҳолда шаклланишида намоён бўлди. Хусусан аэропорт, темирйўл вокзали, марказий универмаг, қатор микрорайонлар, маданий маиший бинолар бунёд қилинишида И.С.Байджановнинг ҳиссаси катта. 1988 йилда Урганч қурилиш техникумига директор қилиб тайинланганидан кейин ҳам жўшқин ва самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Шахсан И. С. Байджановнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуси остида техникум колледжга айлантирилди. «Архитектура», «Халқ хўжалигини ривожлантириш ва иқтисод», «Қурилишни кўкаламзорлаштириш каби мутахассисликлар бўйича янги бўлимлар очилди. Колледжнинг янги ўқув биноси қад ростладию Боғ гулзорлар яратилди.
Коллледжга мана шундай иқтидорли, элим деб, юртим деб ёниб яшашга қодир инсоннинг раҳбарлик қилаётгани ва ўз жамоасида аҳиллик, уюшқоқлик, тадбиркорлик, ташаббускорлик муҳитини шакллантираётгани қувончлидир. Билим юртининг ўттиз йиллик юбилейи айёмида мен бу аҳил жамоага мустақил республикамизнинг янада гуллаб яшнашига, тобора мустаҳкамлана боришига қўшадиган ҳиссаларингиз ошаверсин деймиз!
Воҳамиз, ҳур диёримиз кўрки таровати Сизларнинг шарафли меҳнатингизу ижодингизга боғлиқ! Тўйингиз муборак бўлсин!
Хоразм бунёдкорлар эли
Халқимизнинг ажойиб удумлари бор. Яхши кунларда, тўй-томошаларда бир-бирларини чин дилдан қутлайдилар. Кўнгилдаги эзгу ниятларини изҳор қилиб, аввало эл-юртга тинчлик, омонлик, фаровонлик, дастурхонларга қут-барака тилайдилар. Албатта, бундай самимий қутловлар бирон-бир катта иншоот, замонавий бинолар қурилиб фойдаланишга топширилганида ёхуд ҳовли тўйларида ҳам тез-тез қулоққа чалиниб туради. Ана шундай лаҳзаларда қурувчилик, меъморлик касби ниҳоятда фахрли ва шарафли касб эканлигидан қувонаман. Бутун вужудимни ифтихор туйғулари чулғайди. Элдошларимнинг яшашлари, ўқиш, дам олиш, меҳнат қилиш учун хизмат қиладиган қанчадан-қанча бинолар қурилишида иштирок этдим. Уларни фойдаланишга топшириш тантаналарида қатнашдим. Ўша бахтиёр лаҳзаларда хаёлимдан қадим аждодларимиз томонидан бунёд этилган мухташам иморатлару, салобатли деворлар, сарою қасрлар, масжид мадрасалар, минораю карвонсаройлар ўтади. Уларни қуриш учун чекилган заҳматлар, машаққатлар ташвишларни ҳис қиларканман, бир эзгу фикр уйғонади: меъморлар меҳнати азал-азал эл эътибори ва эъзозида бўлган! Бу меҳнат халқимиз кўз ўнгида яхшилик ва гўзаллик тимсоли бўлиб гавдаланаверади.
Қадрдон колледжимизнинг ўттиз йиллик тўйи арафасида бу туйғулар яна бир бор қалбимда туғён урди, қўлимга қалам тутказди. Бобомерос касбу кор – меъмор қурувчилик, унинг қадим тарихию бугунги аҳволи тўғрисида ҳикоя қилишга ундади. Қадимги Хоразм илмий манбаларда қайд қилинишича Ўрта Осиёнинг Амударё этакларидаги қудратли давлати бўлган. Жуда қадим замонларданоқ (Қадимги Хоразм маданий тараққиёти неолит давридан – эрамиздан аввалги 4—6 минг йилликнинг бошлари) каналлар қазилиб, суғориш ишларининг авж олиши, турмуш тарзининг яхшилани боришига, СКАЧАТЬ