Название: Оилада севги суҳбатлари
Автор: Сабохат Бозорова
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-210-1
isbn:
Кунлар исигани сайин ота-оналар мураббийлик маҳоратларини ишга солишлари зарур. Акс ҳолда иссиқ таъсирида бўшашган руҳ ва мияларни таътилдаги бўшлиқларда шайтон ва шериклари эгаллайди. Ёмон иллатларга жой очилиши мумкин. Аллоҳ ота-оналарга ғайрат берсин, фарзандларимизни ёмонлар ва ёмонликлардан асрасин.
Луқмони Ҳаким ўгитлари
* Эй ўғлим! Саломатлик бебаҳо бойлик, гўзал ахлоқ беқиёс неъматдир.
* Азиз фарзанд! Даромадингга қараб, харажат қил. Тежамкор бўл. Аммо зиқна бўлма. Ҳар ишда мўътадил бўл ва ўрта йўлни танла. Сахийликни одат қил.
* Ўғлим! Яхшилик қилган яхшилик топади, сукут сақлаган саломатликка эришади, ширин сўзлаган фойда кўради, ёмон гапирган гуноҳкор бўлади, тилига ҳоким бўлмаган пушаймон ейди.
* Эй кўзимнинг нури! Дунёнинг қувонч ва лаззатларини тажрибадан ўтказдим. Илмдан лаззатли нарса тополмадим.
Йўлсизликнинг йўли қаердан ўтади?
Тангри таоло ҳар нарсани йўқдан бор этганидек, йўлни ҳам яратгандир. Бу инсонни Ҳаққа элтувчи ҳидоят йўлидир. Йўлнинг тўғриси олиб борган манзилидан маълум бўлади. Шунинг учун йўлдан ташвишланган унинг ниҳоясига боқсин.
Тўғрироғи, ақлли одам йўлнинг охирига бормай сергак тортади, қаёққа кетаётганини билади. «Пайшанбанинг қандай бўлиши чоршанбадан маълум», ҳикмати бежизга айтилмаган. Яна ҳам тўғрироқ ифода изласак, йўл босадиган одам йўловчи, йўл эса жойида тураверади.
«Амаки, бу йўл қаерга олиб боради?», деб сўраган йигитга тажрибали отахон шундай жавоб берган экан: «Бўтам, 40 йилдан буён шу ерда яшайман. Бу йўлнинг бирор жойга кетганини кўрмаганман». Йўлни инсон босиб ўтади. Тафаккури, эътиқоди, маданият ва анъаналари етовида йўл босиш лозим бўлган йўловчи йўлдан адашса, айб кимда? Йўлдами, йўловчидами?
«Мен йўқотдим йўлимни, йўлларнинг гуноҳи не?» деб айбига иқрор бўлаётган шоирнинг ҳақлигига тан бермай илож йўқ.
Бу дунёдаги ҳақсизлик ҳеч кимга наф келтирмайди. Агар бу ерда ҳисоби сўралмаса, аниқроғи, сўралмаётгандек кўринса, вазият янада таҳликалидир.
Сут сотиб бойиган бир киши денгиз саёҳатига чиқибди. Тўпланган олтинлари ҳам ёнида экан, албатта. Палубага чиқибди-ю, тинчгина жой топиб, олтинларини қайта санаб чиқибди, кўнгли равшан тортибди… Айни шу пайтда бир маймун тилла тангалар жойланган ҳамённи олибди-ю чаққонлик билан устунга тирмашибди.
Бадавлат киши жон ҳолатда бақирибди. Одамлар тўпланибди. Кема масъуллари ҳамённи олиш мақсадида маймунга анчагина «илтифот» кўрса-тибдилар. Аммо наф бўлмабди. Устунга чиқмоқчи бўлишибди… Маймун ҳамённи денгизга ташламоқчи бўлибди. «Ҳамённи тушириб юбормасин» деб устунга чиқиш фикридан СКАЧАТЬ