Ҳозир қай бирингиздан «Қандай курслар ёки тўгаракларга боргансиз?» деб сўрасак, ҳар бирингиз бундай курсларнинг камида уч-тўрт хилини тилга олишингиз турган гап.
Мактабнинг бошланғич қисмини тугатишингиз билан ойингиз сизларни бичиш-тикиш, тўқиш, каштачилик тўгаракларига олиб борганлар. Бармоқлар «игна ушлашни билиши», қўлингиз сал «келиб қолиши» биланоқ, сизни яна «Буларни ҳам ўрганиб ол!» дея пазандачилик, ҳар хил пишириқлар курсларида ўқитишган. Тўғрими? Ҳа, баракалла. Илоҳим, ҳамма билганларингиз ўзингизга бир умр қувват бўлсин, обрўйингизга файз ва барака олиб келсин.
Ҳозирги энг «модный» курслар – оила иқтисодиёти, назокат сири, рўзғор юритиш, дизайн курсларидан, ҳатто бошланғич тиббиёт сабоқлари, соч турмаги ва маникюр-педикюр каби курсларидан ҳам қуруқ қолмагансиз. Ойингиз сизнинг ўрганган ва билганларингизни юзага олиб чиқадиган, ўзингизнинг кимлигингизни кўрсатадиган давр – келинлик остонасида турганингизни билганлар. Эрта-индин, «бошингизга тушганда» булар сизга асқотади.
Ўрганиш учун киши ёшининг аҳамияти йўқлигини унутманг. Кўпроқ билишга интилсангиз бас. Бундай интилиши бор киши билмаганини ўрганишга вақт ҳам, имкон ҳам албатта топади. Янги оилангиздаги кишилар ҳам сизнинг билишга интилишингиздан севинишади, сизга рағбат беришади. Чунки улар ҳам сизнинг «элнинг кўрки» бўлиб юришингизни исташади. Ўзи лобар, тили дилбар, назокатли, уйига меҳмон келса, минг турлук ноз-неъмат билан жонини фидо қилиб кутиб оладиган келинни ким ҳам хоҳламайди дейсиз? Келинининг келажак турмушида, болалари тарбиясида асқотади деб, ўзлари турли курслар қидириб юрадиган қайноналар ҳам кўп. Бўлажак қайнонангиз шундай қилсалар, у кишига парвона бўлинг, энг яқин кишингиз деб билинг.
Эътибор берган бўлсангиз, бутун дунё сизга ёрдам беришга, сизнинг элнинг кўрки бўлиб ўсишингизга пойдевор бўлаётганга ўхшайди. Мактабдаги «Одобнома»лардан ташқари, турли-туман тўгараклар, ҳар маҳалла гузари қошида эса сизнинг имкон қадар кўп нарсани билишингиз, ҳар ишда уқувли бўлишингиз учун пулсиз бичиш-тикиш ва пазандачилик курслари очилган.
Балки орангизда «Буларнинг ҳаммасини билиш менга зарурми?» деб ўйлайдиганлар ҳам топилиб қолар. Бадавлат жойга тушдим, хонадонимда уч-тўрт хизматкор бор деб, ўзингизни асосий вазифа – уй тутишдан четга олсангиз, келажагингиз ҳам, бахтингиз ҳам қил устида деяверинг.
Тўйгача бўлган уч-тўрт ойлик учрашувлар фасли ва тўйнинг кўтаринки руҳиятини катта ёшдаги аёллар «поэзия» даври деб атайдилар. Тўйдан кейин эса айтишларича «проза» бошланармиш.
Бу ўхшатиш нечоғли тўғрилигини билмадим-у аммо айрим насрий асарларни қўлдан қўймай ўқиладиган даражада зўр ёзилишига ишончим комил бўлгани учун ҳам, тўйдан кейинги ҳаётимизни қандай ўтказиш – кўнгилни кўкларга кўтарадиган шаклидами ёки бир хил ва зерикарли шаклидами – бу кўп, жуда кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ, деб ўйлайман. Ҳаётимизнинг чиройли ёки хунук кечиши, борингки бахтли ёки бахтсиз бўлишимиз ҳам кўп жиҳатдан бизнинг СКАЧАТЬ