Келиннома. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 24

Название: Келиннома

Автор: Рахима Шомансурова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-07-578-8

isbn:

СКАЧАТЬ бир китобда ўқиганим бор эди, ҳарамида юзлаб канизаклари бўлган подшоҳни ҳам ориятига тегаркан. Билиб-билмай, тушуниб-тушунмай қилган бундай беандиша ташаббускорлик оқибати, худонинг ўзи асрасин, эрингизнинг кўнглини синдиради, дилига шубҳа илони киради, шавқи кетади, сизга ҳаёсиз аёлга қарагандек қарай бошлайди.

      «Далда беринг»нинг маъноси аксинча, мулойим, итоаткор, майин бўлиб, энг асосийси Тангри сизга жуфт қилиб берган кишингизга ишончингиз кўп эканини билдириб, рағбат беринг. Эрга аёл рағбатидан, итоатидан ортиқ мукофот бўлмас. У ҳам сиз бошингиздан кечираётган кечинмаларни кечиради, унинг бир умрлик йўлдоши эканлигингизни билади, сизни тушунади, сизни ўзи учун ҳам аяй бошлайди…»

      Ишонинг, она оғзидан меҳр ва ишонч ҳамда самимият билан айтилган ўгитларни қизларжон қулоғила эшитибгина қолмасдан, қалбининг энг чуқур ерига жойлайди ҳам. Зеро, Момо Ҳаводан бери шундай бўлиб келаётганига ишонч сизга бугун қувват бермаяптими ахир?!

      Айтишларича, биринчи қовушув кечаси қизларнинг онасини дард тутармиш… Янги аёлнинг дунёга келишида оналарнинг масъулияти катталигини ич-ичларидан ҳис килганлари учун шундаймасмикин? Аллоҳдан уларга Отабек ва Кумушнинг висол кечасини сўранг. Илоҳим қизингиз қалбининг тўри ўз эгасини, бир умр керагини, тоабад тирагини топгани рост бўлсин!

      КЕЛИН – ПАЙВАНД

      Ўзбекчиликда қудалардан ортиқ ҳурматли ва иззатли меҳмон бўлмайди. Қудалар ўғил-қиз туфайли юзага келадиган янги қариндошлардир. Жондан азиз қизларимизни «бегона» жойга ишониб узатамиз. Эвазига ўзимиз ҳам ўғлимизга умрлик йўлдош сифатида тўйгача «биров» бўлиб ҳисобланган кишиларнинг фарзандларини оиламизга аъзо қилиб олиб келамиз.

      Ҳар иккала ҳолда ҳам тўйгача юракнинг бир чеккасини увуштириб «биров» бўлиб турганлар тўйдан кейинроқ ака-ука, эгачи-сингилдан ҳам яқин қадрдонларга айланиб кетишади, яқиндагина «бегона» бўлиб турган қудалар оиланинг эъзозли аъзоси бўлиб қолишади. Уларнинг ҳар галги учрашуви, дийдор кўришуви ана шу қадрдонлик туйғуси билан йўғрилади, азизлик нурига, меҳрига, эъзозига айланади.

      Буларнинг ҳаммаси келин ва куёвнинг пайвандлиги оқибати. Дарҳақиқат, куёвнинг пайвандлиги шундаки, у «ёв»лик қилмай, келинга дуруст муомала қилиб, унинг куёв хонадонидаги илк даври – ҳали кўплар билан танишмаган, кўпчиликнинг феълу атворини билмаган, янги тушган хонадонининг сиру синоатларини англаб етмаган даврида унга ёрдам бериб, бу даврдан авайлаб олиб ўтишга ҳаракат қилса, келиннинг ҳар бир ҳаракатида бу яхшилик сезилиб туради. Қолаверса, қизнинг ота-оналари куёвларининг қизларига меҳрибонлигини кўриб, уни тарбиялаган қудаларига нисбатан меҳрлари тобланади, улар билан қадрдонлашиб борадилар.

      Келиннинг пайвандлиги шундаки, у тушган жойида яйраб, атрофидагиларни ўз ота-онасидек, ака-укасидек кўрса, ортиқча гап-сўз чиқишига йўл қўймай, ҳаммани бирдек иззат қилса, унинг яхши тарбия олганига ишонч ҳосил қилган куёвнинг СКАЧАТЬ