СКАЧАТЬ
роса овора бўлиб бир тутам сочни энсамга ёпиштирди, лекин биринчи бор бош эгишимдаёқ шўрли боғич узилди ва мени искаб чиққан шўх мопс16 бир тутам сочимни махфий маслаҳатчининг олдига тантанавор олиб борди. Дахшатда итнинг кетидан отилдим ва махфий маслаҳатчи иш устида нонушта қилган стол устига йиқилдим; косачалар, ликобчалар, сиёҳдон, шакар солинган идиш жаранглаб учди, шоколад ва сиёҳ жилғаси эндигина тугалланган маълумот устига оқди. «Сиз, тақсир, қутуриб кетдингиз!» тўнғиллади махфий маслаҳатчи ва мени уйидан ҳайдаб солди. Энди конректор Паульманнинг менга котибликни ваъда қилганидан не фойда? Бунга ҳаммаёқда мени таъқиб этадиган бахтсиз юлдузим йўл қўймайди. Мана, бугунги кунни олайлик. Порлоқ меърож кунини рисоладагидек, қалбда қувонч билан байрам қилмоқчийдим. Линковлар чўмиладиган жойига келган ҳар қандай бошқа меҳмондек мағрур «Илтимос, бир шиша икки ҳиссали пиво, фақат яхшироғидан!» деб ҳайқиришим мумкин эдими? Ярим кечагача, тағин ўзларига жуда зеб берган дилбар қизлар даврасига яқин жойда ўтиришим мумкин эди. Нақадар ботир бўлиб кетишимни биламан; мутлақо бошқа одам бўлиб қолардим, ҳатто қизлардан бири: «Соат неча бўлган экан-а?» ёки «Қайси мусиқани чалишяпти?» деб сўраб қолганида, стаканимни тўнтармасдан ва ўриндиққа қоқилмасдан илдам ва боадаб сакраб туриб, эгилган ҳолатда бир ярим қадам олдинга сурилиб: «Ижозатингиз билан, mademoiselle17, «Дунай қизлари»дан18 увертюрани19 чалишяпти» ёки: «Ҳозир соат олтига бонг урилади» дейишгача бориб етардим. Бу ёруғ дунёда бирон одам буни бараҳмоқлик сифатида талқин қилган бўлармиди? Йўқ, дейман мен, ҳар сафар камина ҳам зодагонларнинг нозик оҳангидан нималардандир бохабарлигимни ва хонимлар билан муомала қилишни билишимни кўрсатиб қўймоқчи бўлганимда одатда рўй берадиганидек, қизлар нозли табассум билан ўзаро кўз уриштириб қолишади. Қайси иблис мени бу лаънати олма саватига дуч келтирди ва энди хилватда тамаки тутатиб ўтиришга мажбурман…» Шу жойга келганда талаба Ансельмнинг монологи шундоққина ёнгинасидаги майсадан кўтарилган аломат шитирлашлар ва шивирлашлар билан бўлинди, ле-кин тез орада боши узра ёйилган маржон мевали бута шохлари ва баргларига кўчди. Гоҳ бу оқшом шабодаси япроқларни шитирлаётгандек, гоҳ – қушчалар шохдан-шохга пириллаб учиб ўтаркан, қанотчалари баргларга тегиб кетаётгандек туюларди.
Дафъатан қандайдир шитир-шитир ва шалдиршулдир эшитилди ва гуллар худди биллур қўнғироқчалардек жаранглаб кетишди. Ва мана – у ўзи ҳам бу шитирлаш ва пичирлаш ва жаранглаши сокин, аранг эшитиладиган сўзларга қандай айланиб қолганини билмасди: «Бу ерда ва у ерда, шохлар орасида, гуллар узра биз аймашамиз, чирмашамиз, гир-гир айланамиз, чайқаламиз. Сингилча, сингилча! Шуълаларга арғимчоқ сол! Тезроқ, тезроқ ва тепага, ва пастга – оқшом қуёши ёғдуси билан ўқ узади, шабада шивирлайди, япроқларни шитирлатади, шудринг тушади, гулчалар куйлайди, тилчаларимизни қимирлатамиз, биз
СКАЧАТЬ