Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Автор: Артур Конан Дойл
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-255-2
isbn:
Бу гапни у тўйимиздан бир кун олдин айтган эди. Унга, хоҳишинг мен учун қонун, деб айтдим, сўзимнинг устидан чиқдим ҳам. Мана, бир йилдирки эр-хотинмиз, биз жуда бахтиёр ҳаёт кечирдик. Лекин бундан бир ой бурун, июнь ойининг охирида тепамизга бостириб келаётган фалокатнинг биринчи белгилари кўринди. Хотиним Америкадан хат олди – конвертга Америка маркаси ёпиштирилган эди. Илси хатни кўрди-ю, мурдадек оқариб кетди, ўқиб чиқиб, каминдаги оловга ташлади. Шундан кейин, хат ҳақида у бир марта ҳам оғиз очмади, мен ҳам ҳеч нима сўрамадим, чунки суриштирмасликка сўз берган эдим. Аммо хотиним ўша дақиқадан бошлаб бутунлай тинчини йўқотди. Ҳозир у муттасил ҳаяжонда, назаримда, қандайдир фалокат юз беришини кутаётгандай. Ундан кўра юрагини менга ёзса яхши бўларди-я. Ана унда қанчалик вафодор эр эканлигимни билган бўларди. Гап шундаки, мистер Холмс, Илсийим ҳеч алдай олмайди, унинг ўтмиши қанчалик зулматга чулғанган бўлмасин, барибир, унда заррача ҳам гуноҳ йўқ. Мен норфолклик камтарин бир заминдорман. Аммо ўз авлодимиз номини пок сақлашда бутун Англияда менга тенг келадиган одам йўқ, десам ҳам бўлади. Илси буни билади, тўйимиздан олдин ҳам биларди. Шунинг учун, агар бу никоҳ шаънимга заррача доғ туширадиган бўлса, менга сира ҳам турмушга чиқмаган бўларди.
Энди турмушимизда содир бўлган ажабтовур воқеани сўзлай. Тахминан бир ҳафтача бурун, сешанба куни эди шекилли, мен деразалардан бирининг рафида бояги қоғозда чизилган одамчаларга ўхшаган расмларни кўриб қолдим. Раққос одамчаларнинг сурати бўр билан чизилган эди. Мен, буни отхонамда ишлайдиган бола чизган бўлса керак, деб ўйладим, лекин у, ҳеч нимани билмайман, деб онт ичди. Одамчаларнинг сурати кечаси пайдо бўлган эди. Мен уни ювиб ташладим, кейин, Илси билан ўтирганимда тасодифан бу ҳақда гапирган эдим, хотиним бу гапни кўнглига яқин олиб, мени жуда ҳайрон қолдирди ва агар шунақа одамчалар суратини яна учратсангиз, менга кўрсатинг, деб илтимос қилди. Шу ўтган ҳафта ичида одамчалар суратини бошқа учратмадим, лекин кеча, эрталаб боғимиздаги қуёш соати устида ҳалиги қоғозни кўриб қолдим. Уни Илсига кўрсатган эдим, қоғозни кўриб ҳушидан кетди. Шундан бери хотиним паришон бўлиб қолди, кўзларида ҳамиша даҳшат кўраман. Шунинг учун ҳам сизга хат ёзиб, ҳалиги варақни илова қилиб юборган эдим, мистер Холмс. Полицияга мурожаат эта олмасдим, чунки у ерда албатта мазах қилиб кулишган бўларди, лекин сиз менга йўл-йўриқ кўрсатишингиз мумкин. Мен бадавлат одам эмасман, аммо агар хотинимга бирор фалокат таҳдид солаётган бўлса, уни ҳимоя қилиш учун, бутун бойлигимни охирги тийинигача сарфлашга тайёрман.
Бу кўҳна Англия фуқароси соддадил, истараси иссиқ, йирик кўзлари кўм-кўк, дили пок, қувликни билмайдиган СКАЧАТЬ