Энг қайғули шодлик. Федерико Гарсиа Лорка
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Энг қайғули шодлик - Федерико Гарсиа Лорка страница 2

Название: Энг қайғули шодлик

Автор: Федерико Гарсиа Лорка

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-03-775-5

isbn:

СКАЧАТЬ Ҳарбий ҳаракатлар пайтида бундай ҳодисалар бўлиб туради. Ғарнота қамал қилинганида республикачиларнинг бефаросат ҳукумати шаҳар аҳолисига қурол-аслаҳа тарқатгани туфайли қуролли тўқнашувлар содир бўлганлиги маълум. Ҳалиги ғарноталик шоир ҳам шундай тўқнашувлар пайтида ҳалок бўлган. Қисқаси, бир умрга эслаб қолинг, ҳеч қандай шоирни отганимиз йўқ».

      Аммо ойни этак билан ёпиб бўлармиди. Гарчи генерал Франко 1975 йилгача, яъни вафотигача Лорка тасодифан ҳалок бўлган деган гаплари билан жаҳон жамоатчилигини чалғитган бўлсаям, Ян Гибсон каби фидойи тадқиқотчиларнинг меҳнати туфайли Лорка фашистлар ҳукуматининг «қора рўйхати»га тушганлиги ошкора бўлди. Шоирнинг номи 1975 йилдан кейингина, яъни Испанияни демократик ҳукумат бошқара бошлаганидагина рўйирост тикланди.

      Бундан ўн йил аввал1 дастлабки таржималарим «Сайланма» номи билан нашр этилгани мен учун нечоғли қувончли бўлганини айтмай қўяқолай. Аммо бу қувончнинг умри қисқа экан. Тез орада, ўйлаб қарасам, Лорканимас, Лорканинг таржимонларини таржима қилганим аёнлашди. Рус мутаржимлари, шубҳасиз, энг сўнгги имкониятларини ишлатиб меҳнат қилган бўлсаларам, Лорка шеърларининг асл қиёфасини кўриш иштиёқида ёнавердим. Кейинчалик етти-саккиз ой испан тилидан дарс олдим, анча пайт мустақил шуғулландим, испан тилининг табиатига бироз кўникканимдан кейингина луғат ёрдамида таржима қила бошладим. Бир неча йилга чўзилган бу иш давомида Лорканинг москвалик таржимонларидан Анатолий Гелескул, Павел Грушко, Наталья Малиновская, испаншунослардан Людмила Синянская, Юрий Грейдинглар билан дўстлашдимки, бу хайрихоҳ кишиларнинг кўмаклари бир умр ёдимда. 1986 йил май ойида москвалик испаншунос олим Николай Томашевский ва санкт-петербурглик испаншунос Александра Косс билан бирга Испанияга бориб, буюк испан ёзувчиси Вальо Инклан ижодига бағишланган конгрессда қатнашдим. Мадридда рус адабиётининг таржимони Хосе Фернандес, кейинроқ барселоналик русшунос Элена Видал ва бошқа бир қанча қаламкашлар билан танишдим. Бу мулоқотлар Лорка ижоди, умуман, испан адабиётига мени янаям боғлаб қўйди. Бу боғлиқлик нечоғлик жиддийлигини ҳали йиллар кўрсатар.

      “ШЕЪРЛАР КИТОБИ”ДАН

      (1921)

      БИР ЎЗБОШИМЧА ШИЛЛИҚҚУРТНИНГ САЁҲАТИ

      Тонг ҳавоси чақалоқ

      нафасидай майиндир.

      Дарахтлар қўлларини

      чўза бошлар заминга.

      Босиб келар далани

      ҳарир туман тўлқини.

      Ўргимчаклар ҳавода

      ипак тўрлар тўқийди.

      Тиниқ, мовий кўзгуда

      ялтиллайди сўқмоқлар.

      Теракзор бир сайҳонда

      ариқ куйлар ўйноқлаб.

      Тор сўқмоқлик анойи,

      фаросатсиз, ғирт оми,

      мўмингина шиллиққурт

      кузатади дунёни.

      Атроф жимжит,

      хўрсиниб,

      бир қарар-да кулбага,

      сўқмоқнинг охирини

      кўрайин СКАЧАТЬ



<p>1</p>

Мазкур сўзбоши 1989 йилги нашрдан олинганлигини ҳамда таржима деярли ўзгартиришларсиз қолдирилганлигини эслатиб ўтамиз. Шоир Федерико Гарсиа Лорка ва таржимон Шавкат Раҳмонларнинг пок руҳлари шод бўлсин (муҳ.).