Название: Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача
Автор: Нурали Қобул
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-5257-1-9
isbn:
Шу гап тўғрими дегандек хоқон қўл қовуштириб турган Дизакийга қаради.
– Шундайдир, Султон Соҳибқирон ҳазрати олийлари. Улар бу даъволаридан ҳозир ҳам воз кечганлари йўқ, – жавоб қилди Дизакий ўнг элини кўксига қўйиб.
– Биздан ўлпон талаб қилибди ул кофир фағфур. Шу пайтгача элчи ва туҳфалар алмашиб, муносабатларимиз бинойидек давом этаётган эди. Ҳайронман? – Дизакийга қараб турарди хоқон.
– Хабарингиз бор, улуғ султоним! Сиз ила мулоқотда бўлиб турган Чин подшоҳи Той Зуй вафот этди. Ота тахтига барча қардошларини ва валиаҳд акасини ҳам мавҳ этган Дай Минг деган ўғли ўтирган. Ёш валиаҳдлар энди тахтга ўтирганларида шундай, юлдузларни кўзлаб бир оз ўзларидан кетадилар. Вақти замони етиб ёки бошларига бирор тўқат (мушт) есалар, босилиб қоладилар, – сўзлари тарози босарди буюк элчининг.
– Тўғри сўйлайдурсиз, Шарофиддинбек. Ёш ва тажрибасиз фағфур шу тўқатни биздан ейди чоғи, – юришда давом этди хоқон. – У билан орани очиқ қилмоқ пайти келганга ўхшайдир.
Тарихдан сўз очиб, бугунги муносабатлар ҳақида фикр билдирмаган амир Шайх Рамазон мавзу муҳокамасидан чекингандай ҳамон сукут сақлар, улуғ хоқон хоҳиш-иродасига қарши бормоқ мумкин эмаслигини яхши билган Шарофиддин Дизакийнинг ҳам дарди ичида эди. Чин чек-чегарасиз бир улкан мамлакат. Ўғузхон, Турк хоқонлари ва Чингизхоннинг мўғулларидан сўнг ҳеч ким журъат этиб ул юртга бостириб бора олмаган. Ақл бовар қилмас узунликдаги Чин деворини ҳам турклардан ҳимояланмоқ учун қурганлар. Узоқ йиллар сўғишу савашсиз, жангу жадалсиз яшагани учун ҳам кўпайиб кетган. Ўрдуси ҳам биздан бир неча баробар ортиқ. Қолаверса, етти йиллик урушдан қайтган СКАЧАТЬ