Япон зобити. Леонид Чигрин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 31

Название: Япон зобити

Автор: Леонид Чигрин

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-224-2

isbn:

СКАЧАТЬ кўзга ташланар, қолганлар – кимдир каравот четида, кимлардир хона ўртасидаги стол атрофида ўтирарди. Эшикнинг ўнг томонида занглаган умивальник, бурчакда эса тенг иккига бўлинган темир бочка турар, афтидан, ҳожатхона вазифасини ҳам бажарса керак – ундан бадбўй ҳид анқирди.

      Камерада ҳаво дим, ундаги маҳкумларнинг юзи тердан ялтирар, қарийб ҳаммалари ичкийимларда эди. Стол атрофида ўтирганлар паст овозда сўзлашар, лекин жуда ҳаяжонда эдилар, афтидан, ниманидир баҳслашишаётганди. Эшик шарақлаб очилгач, улар ўгирилиб қараб, поручикка диққат билан тикила бошладилар.

      – Яна сафимиз кенгайди, – деди узун бурунли, ёғланган сочлари елкасига тушиб турган озғин киши. – Турмахона маъмурлари камераларга қанча киши сиғишини тажриба қилиб кўришмоқчи, шекилли.

      У турди-да, Ютаро Тодага яқинлашди ва унга диққат билан тикилди.

      – Қалмиқмисиз?

      – Йўқ, японман, – ҳорғин оҳангда жавоб берди поручик.

      – Ў-ҳў, олис юртлик меҳмон! Нима иш қиласиз? Савдоми?

      – Офицерман.

      – Ажойиб! Ўзимизнинг соҳа одами экансиз. Бизга илтифотли бўлишингизни ва ҳурмат қилишингизни илтимос қиламан. Сизни қалмиқ деб ўйлаганимиздан хафа бўлманг. Биласизми, мен полковник Киштимовнинг қамоқхонасида бўлганман, унинг отряди қалмиқлардан иборат эди. Уларнинг асосий иши эса подшо – отахонга қарши чиққанларни савалаш ва қатл этиш бўлган. Менда қалмиқлардан энг гўзал эсдаликлар қолган. Шомполларининг6 ҳуштаги ҳалигача қулоғимдан кетмайди. Қани, столга марҳамат! Бу ерда батамом хилмахил компаниямиз. Сизни ишонтириб айтаманки, даврамиздагиларнинг бари зиёли. Экзотика учун бизга фақат япон офицери етмай турганди.

      У Ютаронинг енгига қўл узатди, лекин япон эшик ёнида тураверди. Йўл, қамоқ, юракни эзувчи таассуротлар уни ҳаддан ташқари толиқтирганди. Ютаронинг онги хиралашган, танаси қўрғошиндек оғирлашган, у фақат ирода кучи билангина оёқда тик турарди. Назарида, агар яна бир қадам ташласа, худди бетон полга йиқиладигандек ва ҳушидан айриладигандек эди.

      Узун соч яна бир бор япон офицерига разм солди.

      – Ҳа-а, нутқларимни тушунадиган аҳволда эмас экансиз-ку! Нимаям қилардик, турмахонага келган илк соатларимда мен ҳам ўзимни яхши ҳис этмаганман. Энди бундай қиламиз, кўриб турганингиздек, бу ерда кўпчиликмиз, навбат билан ухлаймиз. Ҳозир менинг навбатим, лекин уни сизга бераман. Биз аллақачон уйқусизликка кўникиб қолдик.

      У пастки қаватда ётган кишига яқинлашиб, елкасидан силкиди.

      – Жаноби олийлари, турақолинг энди. Туринг-туринг, вақт бўлди, малиновкалар сайрамоқда. Энди соқчиликда туриш навбати сизники.

      Ухлаётган одам кўзини очди, керишди, эснаб олдида, норозилик билан минғирлаб, жойидан турди ва стол ёнидаги бўш курсига ўтирди.

      Узун соч Ютарога қўли билан таклиф ишорасини қилди.

      – Марҳамат, кунчиқар мамлакатдан келган жаноб офицер. Дам олинг, эрталаб эса ҳангомалашишга улгурамиз.

      Унинг анча эзмалиги СКАЧАТЬ



<p>6</p>

Ўқотар қуролларда ствол ичини тозалаш ёки мойлаш, қадимда эса стволни оғзидан ўқлаш учун ишлатиладиган ингичка темир таёқча.