Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов страница 26

Название: Икки жаҳон оворалари

Автор: Абдужаббор Обидов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-83-1

isbn:

СКАЧАТЬ яхши бўлмайди, одамлари бор. Ўзингизга зарар бўлмасин тағин. Инсоф билан айтганда, сизнинг менда заррача ҳақингиз йўқ! Аввало бу ишга розилик бериш сизнинг хатоингиз, балки менинг ҳамдир. Умримдаги энг катта аҳмоқлигим учун кечиринг ва талоғимни беринг. Агар…

      Эртаси ҳам Оловиддиннинг қўли ишга бормай, кечгача зўрға эллик кило пахта терди.

      Табелчи кўпчилик ичида «мана илғорлар ҳам панд беришяпти», деганда уни назарда тутганини дядя Толик сезибди. Кейин ўзлари ёлғиз қолишганда уни гапга солди. Дардингни ёз. Сенга нима бўляпти, деб қўймади. Оловиддин ёрилди. Боши қотганини, юрса ҳам, турса ҳам Қалдирғоч кўз ўнгида турганини, ҳаловати йўқолганини айтди.

      – Уни эри бор. Нима, хушторлик қилмоқчимисан? Тошбўронга қолиб кетасан. Бу ер қишлоқ бўлса, ақлингни йиғ, – деди.

      Шунда бор гапни дядя Толикка айтиб юборишига озгина қолди. Охирги паллада тилини тишлаб, бошқача гапирди:

      – Сиздан ҳеч нима керакмас, фақат кечалари йўқолиб қолсам биров сўраб келса, шу атрофда юрибди, деб баҳона топиб қўйсангиз бўлди.

      – Нима, росмана жигарингдан урганми? Тунлари бекани ёнига борасанми? У сен билан учрашмайди. Овора бўлма!

      – Заррача бўлса ҳам умид бор жойда кўнгилни тинчи бўларканми.

      – Майли, сиринг ошкор бўлмайди. Сўз бераман. Лекин ўзингга эҳтиёт бўл. Ёшлик, бебошлик деб, бир балога гирифтор бўлма тағин, – деб елкасига урди.

      Оловиддин оёғига этик кийиб олган, пахтазорни кесиб бораркан, унда-мунда бойқушларнинг совуқ товуши, кўппакларнинг қисқа акиллашидан бўлак сас келмас, йўлда ҳеч бир зоғ учрамади. Атроф ойдин. Шундоқ тепада ой хира нурини сочар, шудгор оралаб лойлироқ ерларни айланиб ўтиб, у сой бўйидаги буталар панасида Қалдирғочлар уйига тезда етиб келди.

      Сой тарафга қараган ётоқхона деразасини қийинчиликсиз қоралаб яқинлашди. Ташқарида ётган Акобирнинг катта ити Оловиддинни таниб, думини ликиллатиб, югуриб келди, ғингшиб чакагини очди. Ҳар доимгидек олдига ташланган суякларни ғажишга тушди. Оловиддин бу уйда турганида, тушда ҳашарчилардан қолган суякларни йиғиб, Акобирнинг итига таший бериб, уни ўзига ўргатиб қўйгани ҳозир қўл келди. Йўқса, акиллайвериб, ҳаммани уйғотиб юборарди.

      У бундай сокин вазиятдан мамнун, ром табақаларига қўлини чўзди. Табақаларнинг шпангалети солинганлиги эса сал ҳафсаласини пир қилди. Нима қилиш керак! Тақиллатса кампир эшитиб қолади, у жуда сергак. Аммо на илож. Бекорга икки чақиримча йўл босиб келмади-ку! Ичкарига қараса-чи! Ром оппоқ сурп пардалар билан пастаккина тўсилган экан, уйнинг пойдевори ҳам баландмас. Дераза раҳини ушлаб, пойдеворга оёқ қўйиб, ичкарига тикилди. Ётоқхона ўша бўйи ўзгармаган, шекилли. Ўртадаги парда олиб ташланибди, холос. Иккала кравот жойида. Ия, фақат янга кўринмайдими? У қаерда экан. Кампирни олдига чиқиб ётгандир-да. Бир ўзи қўрққан. Энди нима қилади? Шартта ҳовлига, ундан айвонга ўтиб ётоқхонага бостириб кирсамчи, деган ўй ҳам бошида ғужғон урди. Ё бирпас кутсами? Янга ташқарига чиққандир! Шу пайт эшик очилиб, ундан эгнига қалин халат ташлаб олган Қалдирғоч кўринди. Унинг қўлидаги лампали чироқ пилиги пастроқ СКАЧАТЬ