Название: Икки жаҳон оворалари
Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-83-1
isbn:
Оловиддин эса шерикларининг қошида, ҳозир шу ҳақда ўйлаб, ўйига етолмас, янганинг эри қолиб бировни севиб қолиши мумкинмаслигига шубҳаси тасдиқ топгандек, тарвузи қўлтиғидан тушиб, мақсадсиз ўйлар уммонида кезар, ғингшиб чўзилиб олганча ётдию, зерикди. Нима қилишини билмай, вақт ўтказиш учун карта ўйнади. Ёқмади. Шерикларига қўшилиб ичсинми. У қўлига бир стакан винони ушлаган ҳам эди, ички овоз бундай қилмасликка азм этди.
Кеч бўлди. Ёмғир тезлашди. Деворлар, тунука томларга урилаётган ёмғир томчилари тезлашиб, энди челаклаб қуйишга ўтиб, турли товушлар сувнинг шовиллаши билан уйғунлашиб кетгандек ваҳима берарди. Ичиб, кайфи ошган шериклари уйқуга кетди. Фақат дядя Толик ҳали ҳушёрроқ. У йигитнинг дилидаги гапни айтди:
− Менга қара. Сен бекачадан хабар ол. Бу ҳавода қарс-қурсдан қўрқиши мумкин. Кўрдинг, она-бола қайгадир кетди. Қачон қайтади, худо билади. Келгунча ўша ерда ўтирмайсанми? Сендақа жентельмендан ўргилдим.
Оловиддин шундагина аҳмоқлик қилганига, гап-сўзлардан чўчиб, оддий одамгарчиликни унутганидан пушаймон, сал дурустроқ кийиниб ташқарига югурди.
Ҳавода чақин чақиб, гулдурос урадию, аҳамият бермаганини қара, ромли айвон чироғи ёқиқ, узоқдан кўрди.
Тақиллатиб эшикни очса, диванда адёлга ғужанак бўлиб, ўралиб олган янга, хўрпайиб, тескари қараб олди.
− Бир ўзингизсиз? Хавотир олиб келдим.
− Ҳимм.
− Ҳавони авзойини қаранг.
− Ҳимм.
− Қўрқмадингизми?
Янга ҳамон бир сўз демасди.
− Нега индамайсиз? Андиша қилдим, киришга − деб, Қалдирғочнинг қўлини беихтиёр ушлади. − Ия, совуқ-ку!
Оловиддин чўчиган, қўрққан одамда қон қочади, демакки, танаси совиб кетса керак, деб ўйлади ва жувоннинг ёнига чўкди.
Шу пайт осмон яна қарсиллади. Ва у жуда яқиндан эшитилиб, ҳовли ёришгандек бўлди. Сўнг кетма-кет момақалдироқ гумбурлаб қулоқни қоматга келтирди. Атроф эса энди қоронғулашиб, зимистон босди. Фақат айвонда липиллаб турган шамни этмаса, Акобирнинг кенггина дала ҳовлисини ҳам зулмат қоплаб, ҳеч нарсани кўриб бўлмасди. Бу табиат ҳодисаларидан безор янга йигитга ёпишди. У дағ-дағ титрарди.
Шунда Оловиддин бир қабиҳликка қўл урди. Бағридаги жувоннинг яқинлигидан бошидан хуши учиб, аста елкаларидан силашга, унинг лабларидан ўпишга тутинди. Бир ўпди, икки…
Жувон сакраб турди-да, ўзини ичкарига уриб, хонаси эшигини ёпиб олди. Оловиддин: «раъйига қарамай аҳмоқлик қилиб қўйдим. Ҳеч бўлмаса, шошилмаслик керак эди», деган ўйда бошини қашлашга ҳам улгурмай, яна чақин чақиб, момақалдироқ қалдиради. Бир бора-икки бора.
Тентакнамо кўйда яна янга пайдо бўлди. Унинг кўзлари қинидан чиқиб кетгудек ваҳмага тушган, қўлларини кўкка чўзиб нолишга ўтди: «Эй, Тангрим бутун ваҳмингни шу тунга солдингми? Эрим йўқ, ёлғизлигимда, ҳимоясизлигимда-я! Айт, табиат дағдаға қилиб, энка-тенкамни чиқармасин. Йўқса, ёнимдаги басир ҳамроҳликка ҳам СКАЧАТЬ