Тахмина. Солих Каххор
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 25

Название: Тахмина

Автор: Солих Каххор

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-382-57-2

isbn:

СКАЧАТЬ эди. Ахир касални яширсанг иситмаси ошкор қилади, деган гап бор-ку. Дадам бечора ҳам зардобларни ичига ютаверган, ютаверган. Аламига чидолмай ичаверган, ичаверган. Бўлмаса, бир пайтлар у ичкилик деган нарсани хуш кўрмас, ундан ўзини олиб қочадиган йигит эди.

      Эсимдан чиқмайди. Бир куни уйимизда ана шу ичкилик устидан жанжал чиқиб кетиб, дадам билан аям анча сану манга бориб қолишди. Ўшанда ўн ёшга тўлган куним эди… Ўрнимиздан тонг саҳардаёқ турдик. Ўзимда йўқ хурсандман. Дадам ҳам, аям ҳам мени қучоқлашиб, ўпишиб табриклашди. Дадам менга магнитофон, аям эса бўйи яқин бўйимдек келадиган қўғирчоқ ўғил бола ҳадя этишди. Музикани бор овозича қўйиб юбордим. Назаримда, дунёдаги ҳамма қўшиқлар, дунёдаги жамики гуллар, жамики ширинликлар бизнинг уйимизга кириб келгандек эди. Деразани ланг очиб қўйганман. Бизникида янграётган музикага гўё ташқаридаги қушлар ҳам, одамлар ҳам, машиналар ҳам жўр бўлиб ўйнашаётгандек эди. Қушдек енгилман, қанот чиқариб деразадан учиб чиқиб кетгудекман. Осмонларда чарх урсам, ҳув анави парқув булутларга бош қўйсам, олис-олисларга термулиб, ширин-ширин хаёлларга чўмсам, дейман.

      Аям мени ювиб-тараб, энг чиройли кийимларимни кийдирди. Қўшқанотли ойна олдида иккаламиз тик туриб қолдик, ойнадан мен аямга, аям менга қувониб боқишамиз. У менинг ниҳолдек бўйларимга, қўнғироқ-қўнғироқ бўлиб елкамни қоплаб турган сочларимга, ҳусну жамолимга тикилиб, кўзларига ёш олди:

      – Сени ёмон кўзлардан худонинг ўзи асрасин, болам…

      – Сизниям ёмон кўзлардан худонинг ўзи асрасин, ая, – дейман бу сўзларнинг маъносига етиб-етмаган ҳолда.

      Аям бу гапларимга майин жилмайиб қўйди.

      – Эҳ, болам, болам, – дейди мени орқамдан туриб бағрига олганича, – аянг энди ёмон кўзлардан қўрқмайдиган бўлиб қолган…

      Мен уни яна тушунмайман…

      – Аяжон, ёмон кўзлар жудаям кўпми?

      – Кўп. Жудаям кўп, болам.

      – Ёмон кўзлар одамни нима қилади, ая?

      – Ёмон кўзлар одамни… ухлаб ётганида еб кетишади.

      – Сиз ахир тириксиз-ку?

      – Улар одамнинг ўзини емайдилар. Юрагидан меҳригиёсини сўриб кетишади. Шунинг учун ҳам сени улардан худонинг ўзи асрасин, деяпман.

      Ўшанда бу гапларнинг мағзини барибир чақолмаганман. Орадан икки-уч йил ўтиб, кейин тушунганман. Кечирасиз, Собир ака. Айтмоқчи бўлган гапим хаёлимдан кўтарилиб қолди.

      – Ичкилик устидан жанжал чиқиб…

      – Ҳа. Ўша куни якшанба эди шекилли, мактабга бормаганман. Дадам бозордан бир дунё майда-чуйда харид қилиб келди. Дастурхон безадик. Тушга яқин ўзим билан бирга ўқийдиган болалар, қизлар келиб кетишди. Музика қўйиб, ўйин-кулги қилдик. Анча яйрашдик. Дадам қаергаям чиқиб кетувди. Аям ҳаммамизга бир бокалдан шампан ҳам ичирворди. «Мени Тахминам «современний» қиз. Сизлар ҳам шундай бўлинглар!» – деди у меҳмонларимга. Мен ўшанда бу гапдан ғурурланиб, умримда биринчи марта беришган ҳалиги шампан аллақачон бошимни чалғитаётган бўлса-да, бу нарсани СКАЧАТЬ