ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ. Чингиз Абдуллаев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ - Чингиз Абдуллаев страница 22

Название: ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ

Автор: Чингиз Абдуллаев

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ҳам келтиришмаганди.

      –Икки минг доллар, деяпсизми? – пичирлаб қайта сўради биринчи қўриқчи. Букчайганидан бўйи ҳам кичрайиб кетди.

      Ринат чўнтагини кавлади-да, айтган пулини узатди. Қўриқча ола олиб, чўнтагига тиқди:

      –Киринглар, – деди у, – Фақат, тезроқ бўлинглар.

      Кенг-мўл даҳлизда меҳмонларга юзларида табассум порлаб турган икки нафар қиз пешвоз чиқди. Дима ўзининг устки кийимга бир қараб олди-да, ечинмасликка қарор қилди. Ринат эса калта ёмғирпўшини ечиб, қизларга узатди. Жўралар клубга киришди. Катта зални эгаллаган меҳмонлар унчалик кўп эмас, элликтача бор эди. Саҳнада машҳур қўшиқчи аёл ўз машшоқларининг жўрлигида қўшиқ куйлар, меҳмонларнинг айримлари рақсга тушса, кўпчилиги столлари атрофида ўтиришарди. Ёшгина қизлар ва йигитларда иборат официантлар меҳмонларга хизмат қилиш билан банд эди. Дима билан Ринат бўш столлардан бирини эгаллашлари билан, мовий костюмдаги ёқимтой қиз уларнинг олдига етиб келди-да, таомномани узатди:

      – Бирор тансиқ нарса буюрадиларми? – сўради у жилмайиб.

      Ринат таомномага кўз ташлади. Бирортасининг нархи кўрсатилмаганди. Афтидан, клуб аъзоларини егулик-ичгуликларнинг баҳоси қизиқтирмас, улар учун пул масаласи умуман муаммо саналмасди.

      –Бизга ўзларингнинг хос коктейлларинг билан бирга бирорта салат берсангиз,– деди Ринат, – кейин бу ерда тансиқ ҳисобланган бирорта егулик ҳам келтиринг. Дўстим эса машина ҳайдайди, унга алкоголсиз ичимлик берасиз.

      –Хўп бўлади, –қиз жилмайган куйи таомномани қайтариб олиб кетди.

      Бир дақиқа ўтар-ўтмасдан узунчоқ қадаҳлар ва мўл-кўл қилиб салат солинган улкан лаганларни келтирди. Ринат мамнун бўлиб бош ирғади. Атрофига синчиковлик билан назар солиб, айрим кишиларни таниди. Қўшни столда бир қиз билан таниқли артистнинг ўғли ўтирарди. Наригисида эса сиёсат оламида шуҳрат қозонган бир арбобни эслатадиган йигит ўтирар, ўша зотнинг қариндоши бўлса ҳам ажаб эмасди. У мода юлдузларини эслатадиган қора танли қиз билан улфатчилик қилаётганди. Бу масканда кишини ҳайратга соладиган бирорта ғайритабиийлик сезилмас, худди Англия ва Германиядаги қадимий клублардаги сингари осойишта вазият ҳукмрон эди. Ринат кириш учун беҳуда катта харажат қилишганини ўйлади. Салатлар, гарчи, хуштаъм бўлса-да, бошқа жойлардагидан унчалик фарқ қилмас, коктейл ҳам ўша-ўша, кўнгил очаётган хушбичим қиз-йигитларнинг ҳам, кунда кўриб юрадиганларидан ортиқ жойи йўқ. Таниқли қўшиқчи аёлга жўровоз чолғучилар ҳам оддий одамлар. Кўпчиликнинг бу ерга нега шу даражада ишқибозлигини тушунарсиз ҳол эди. Коктейл манзур бўлганидан, яна бир бор буюрди-да, зарб билан сипқорди.

      Ринатнинг кўзи пойтахтда жиноий можораларга иштиёқмандлиги билан шуҳрат қозонган йигитнинг кирганига кўзи тушди. Таржима ҳоли доғ-дуғ бўлиб кетган бу кимса Давлат Думаси депутатлигига сайланишнинг ҳам уддасидан чиқипти. Уни бир нечта дўстлари кузатиб келишарди. Залнинг тўрида аллақачон тузаб қўйилган дастурхон ёш депутат ва унинг меҳмонларини бу ердагилар СКАЧАТЬ