Испан пашшаси тоифасидан бўлган ҳашаротларнинг олдинги оёқлари одатда ингичка, қора ва ғоятда ҳаракатчан бўлади. Бу пашшанинг олдинги оёқлари эса ю-малоқ, йўғон, туси эса тўқ сариқ эди. Эҳтимолки, уларга кукун ёпишгандир. Балки ҳашаротнинг ҳаттоки кукун йиғиш учун махсус мосламаси ҳам бордир. Борди-ю, кўздан кечираётганида янглишмаган бўлса, муҳим кашфиёт очса ҳам ажаб емас.
Аммо, афсуски ўша ҳашаротни тутиб ололмади. У ғоятда ҳаяжонланган, пашша ҳам ғоятда ғалати бир тарзда учар эди. Пашша учиб кетди. Кейин: «Қани, ушлаб ол-чи» демасдангина қайтиб келди-да, унинг яқинлашишини кутди, аммо у яқинлашиши билан пашша яна учиб кетиб, кейин қайтиб келди-да, тағин кута бошлади. Пашша уни калана қилаётгандек, ўт-ўланлар орасига кириб ғойиб бўлди.
Шу тариқа у ўша олдинги оёқлари сарғиш испан пашшасининг асири бўлиб қолди.
Қумлоққа назари тушаркан, тусмоли тўғри эканлигига яна ҳам чуқурроқ қаноат ҳосил қилди. Ахир испан пашшаси – саҳрогагина хос бўлган ҳашарот-ку. Бир назарияга кўра, у пашшаларнинг одатдан ташқари бир тарзда учиши – майда махлуқларни инларидан авраб чиқариш учун қўллайдиган ҳийласи эмиш. Шу тариқа пашша эргаштириб кетган сичқонлар, калтакесаклар инларидан йироқлашиб саҳрога бориб қолиб, очлик ва толиқишдан ҳалок бўлар эмиш. Пашшаларнинг муддаоси шу бўлиб, ҳалок бўлган махлуқларни ер эмиш. Бу пашшаларнинг японча «хат ташувчи» деган латиф номи бўлиб, зотан, биринчи қарашда улар, нозик кўринсалар-да, аслида тишлари ўткир, ўзлари шу қадар қонхўр бўладиларки, ҳатто бир-бирларини еб қўядилар. Бу назариянинг тўғри ёки тўғри эмаслигидан қатъи назар, у шубҳасиз, испан пашшасининг сирли учишига маҳлиё бўлиб қолган эди.
Табиий, испан пашшасининг яшаши учун шароит яратиб берадиган қумга ҳам қизиқиши ортиб қолди. У қум ҳақидаги китобларни ўқишга киришди, ўқиган сайин бу нарсанинг қизиқ бир ҳодиса эканлигига тобора кўпроқ қаноат ҳосил қила бошлади. Чунончи, агар энциклопедиядаги қумга бағишланган мақолага мурожаат қилинса, қуйидагиларни ўқиш мумкин:
«Қум емирилган тоғ жинсларининг йиғиндисидир. Баъзан таркибида магнитли темир, каситерит, баъзан олтин ҳам учрайди. Диаметри 2 дан 1/16 мм гача бўлади».
Қандай аниқ таъбир. Қисқасини айтганда, қум емирилган тоғ жинсидан ҳосил бўлиб, майда тош билан тупроқ ўртасидаги бир нарсадир. Аммо қумни, ўртадаги бир нарса дейиш тўла-тўкис таъбирлаб берилди, деган гап эмас. Нима учун, бирлашишлари натижасида ер таркиб топадиган уч элемент – тош, қум ва тупроқдан, уч элементдан фақат қумгина алоҳида айрилган ҳолатда бўлиб, саҳролар ва қумликлар ҳосил қила олади? Агар у шунчаки бир ликдаги нарсанинг ўзи бўлса, яйдоқ қоялар билан тупроқли ерлар ўртасида бўладиган емирилишлар туфайли, уларнинг бир-бирларига қўшилишлари натижасида пайдо бўладиган сон-саноқсиз ўртача маҳсулотларни учратиш мумкин бўлар эди. Ҳолбуки, аслида аниқ уч турга эга бўлган жинсларгина мавжуддир: тош, қум, тупроқ. Шуниси ҳам таажжубланарлики, СКАЧАТЬ