АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ страница 17

Название: АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб

Автор: РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ қилинг! – У Абдуллоҳнинг билакларидан ушлаб силкита бошлади. – Нима қилай, айтинг?!

      Шовқин-суронни эшитиб, ичкаридан Ҳусайн чиқди. Абдуллоҳ унга хавотирланиб қаради. Ўғли ҳали ёш. Бир гап бўлса, озор етмоғи мумкин. Ахир, хаста боланинг отаси аламга тўлиб турибди. Ундан ҳамма нарсани кутмоқ мумкин.

      – Сен ичкари кир, ўғлим, – деди секин.

      Бу пайтда Ҳусайн аробанинг олдига бориб қолган эди. Отасининг гапини эшитмади чамаси, аробада тиришиб ётган йигитчанинг пешонасига кафтини қўйди. Қобоғини кўтариб, диққат билан тикилди. Кўзининг қорачиғи кенгайган эди.

      – Исминг нима? – деди.

      –  Раззоқ, – йигитчанинг томоғидан хириллаган товуш чиқди.

      – Теринг қизарган. Нима истеъмол қилдинг?

      – …

      – Оғриқ қай ерингда?

      – Бошим-м, – йигитча бошини ушлаб, ўқчий бошлади.

      Ҳусайн хастанинг қўлини тутиб қолди. Акашак бўлиб қолган бармоқларини куч билан очди. Кафтидан икки-уч дона кўзачасимон ўт уруғи тушди. Улардан бирини олиб, қопқоғини очди. Йигитчанинг отаси Ҳусайннинг қўлига қараб, изоҳ бера бошлади:

      – Ўғлимнинг жўралари, ўтнинг уруғини ютиб юборган, дейишди. Бир нобоп бола билан бас бойлашибди.

      – Қанча вақт бўлди?

      – Яқинда.

      – Мингдевонадан заҳарланибди! – деди Ҳусайн кескин. – Тез ичкарига олиб киринг!

      “Заҳарланибди” деган сўзни эшитиб, боланинг отаси қўрқиб кетди. Хаёлида ҳозир ўғли ўлиб қоладигандек эди. Ранги оқариб, бир лаҳза Ҳусайнга тикилди. Ҳусайн “тезлашинг” деган маънода аробадаги болага ишора қилди.

      – Раззоқжон! – деди отаси аробага энгашиб.

      Раззоқжоннинг ўрнидан туришга ҳоли келмади. Отаси кўтариб олишга чоғланди. У жуда бақувват эркак эди. Нигоҳи шошилмоқ лозимлигини айтиб турган Ҳусайнга бир қараб олди-да, ўғлини бағрига олди. Ҳусайн дарвозани очиб, уларни долонга бошлади. Нима қиларини билмаётган Абдуллоҳ ҳам ортларидан эргашди. У ўғлининг қатъиятидан ҳайратланди. Шунинг баробарида, хастанинг тақдирига жавобгар бўлиб қолмоғидан ҳамон хавотирда. Ахир, у ҳали табиблик билан мустақил шуғулланган эмас. Устози Нотилий назоратида хасталарни даволаганини билади… Бу пайтда Ҳусайн ота-болани ташқари ҳовлига бошлаб кирди. Кун пешинга яқинлаб қолган, тиккага келган қуёш борлиқни қиздиради. Кўчада дарвоза томонга чорбоғнинг салқини уриб турарди. Ҳовли саҳни эса тандирдек қизиб кетган. Бирин-кетин Нотилий хасталарни кўрадиган уйга киришди. Бу уй икки хонадан иборат бўлиб, ичкари хонада дориворлар сақланар эди.

      Отаси Раззоқни пойгакдаги курсига ўтқазди. Бола тамом ҳолдан тойганди. Ҳеч кимни танимас, заиф овозда инграрди.

      – Зудлик билан меъдани ювмоқ зарур! – деди катта косада сув олиб келган Ҳусайн. – Акс ҳолда…

      Отаси ялт этиб Ҳусайнга қаради. Нигоҳида илтижо, шунинг билан бирга, ёш табибга ишончсизлик акс этиб турарди. Бироқ айни пайтда унинг СКАЧАТЬ