Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ страница 2

Название: Қатл куни

Автор: САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ қалқонли кимсалар ёйилиб ётган қўналғанинг турли томонларидан икковлон-учовлвон бўлиб гулхан сари чиқиб келардилар, улар гулханга яқинлашганда тўхтаб қолар, олисдаги шовқин-суронга қулоқ тутардилар. Бу найзали, қолқонли кимсалар дунёнинг барча машаққатларига чидаш учун тайёр эдилар – чивинга, отпашшага, илон-чаёнга- ҳаммасига ғинг демай кўнардилар. Фақат ўша шамол кўпмаса бўлгани эди. Ўтган сафар, бундан икки йил аввал, худди шу ерга қўналға солиб, юриш тадоригини кўраётганларида Бобо Коҳодан бир шамол куч йиға-йиға чунонам ёпирилиб келган эдики- худойим ўзинг мададкор бўлгайсан, ожиз бандаларингни бу мусибатдан ўзинг асрагайсан! Офат ёпирилиб келган эди ўшанда –

      фввқулодда чақнаган чақмоқ каби, ёнартоғ пуркаган ўт каби, орқадан курак ўртасига санчилган найза оғриғи каби ёпирилиб келган эди, ҳаони аёвсиз қамчилаганича, юган-сувликларини чайнаб оғзи кўпикка тўлган отларни кўкларга саптичганича, зилзилавор суронлар солиб, тупроқдан очган чуқур дарзларга сарбозларни қурол-яроғи билан кўмиб юборганича, кўкдаги қушларнинг қанотларини синдириб ташлаганича ёпирилиб келган эди бу шамол. Ўшанда бош мунажжим ҳукумдорнинг чодирда, туя жунидан тўқилган гилам устига тиз чўкиб, бошини ерга уриб қичқирганэди:

      “Ҳукумдор, амр эт, амр эт, ўрда ортга қайтсин, тангрининг биздан ғазаби келган!” Қўрқувдан кўзлари олайиб, тишлари тикиллаётган мунажжимни бу ҳалда кўриб, шоҳнинг ўзи ҳам тушган эди. Бунинг устига, чодирнинг шамол ҳаммаларига узоқ дош бера олмаслигидан қўрқиб, жон талвасасида ташқарига отилган, ташқариги чиққан заҳоти қулаб тушмаслик учун каттакон дарахтни маҳкам қучоқлаб олган эди. Оёқда зўрға турган бир неча сарбоз ҳукумдорни бу вазиятда кўриб, дорҳол уни қуршаб олишган эди:

      “Бу тангрининг ғазаби эмас, шайтоннинг амалидир!” Аммо бу сўзларни на унинг ўзи эшитган эди, на уни қуршаб турган сарбозлари… Анча фурсат ўтгач, туннинг қоп-қора зулматли қўналғани ўз оғушида олгандан кейин, шамол шаштидан тушиб, Бобо Коҳодаги ётоғига чекингандансўнг подшо шоша-пиша янгидан ёқилган одам ва от жасадларини кўрган эди. Отларнинг ҳам, одамларниниг ҳам оғзидан яшил кўпик оқарди, отларнинг ҳам, одамларнинг ҳам кўзлари очиқ қолган эди ва бу кўзларнинг ҳар бирида олмадай келадиган юлдуз акси порлаб ёнарди. Кўкда эса биронта ҳам юлдуз қолмаганди.

      Мунажжим ерга йиқилиб, ҳукумдорнинг ўёқларини қучоқлаб олган, ҳўнг-ҳўнг йиғлар эди.

      Дард ҳам оғриқ каби бир келса ботмонлаб келади,

      синглим!..

      Ҳукумдорнинг чодирдан жуссадор бир сарбоз чиқиб, кешикчилардан бирига нимадир дерди. Кешикчи ўрнидан туриб, бошқа чодир томон бориб, ичкарига кириб кетди. Бир оздан сўнг қўналғада, ҳукумдор чўмилишга ҳозирланмоқда, деган овоза тарқалди. Хожа Анварни ўрнидан турғиздилар.

      Икки катта гулханга етадиган ўтин уйиб қўйилди. Найзали, қалқонли одамлар икки дастага бўлинди – ҳар дастада ўнтадан киши. Ҳар даста қўналғанинг қуйисидан, ғалла ва озиқ-овқат сақлқнадиган СКАЧАТЬ