ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - Шухратжон Холиков страница 7

Название: ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ

Автор: Шухратжон Холиков

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4595-3-3

isbn:

СКАЧАТЬ сариёғ, тухум сариғи ва шакар яхшилаб аралаштирилиб, устига бир донадан тухум солинади ва яна аралаштирилади. Тухумнинг оқини қотирма нон ва туйилган ёнғоқ билан аралаштириб, тайёр бўлган хамирга солинади ва устидан лимон шарбати томизилади. Ушбу масаллиқнинг тенг ярми ёғ суртилган ун ёки қотирма нон сепилган патносга солинади. Хамирнинг устини вафли билан ёпиб, уларнинг устига данаги олинган гилос териб чиқилади.

      Сўнг гилосли вафли устига масаллиқнинг қолган қисми суртилган вафлини ёпиб, кейин қиздирилган духовкага қўясиз. Ушбу хамир ўртача оловда пиширилиши лозим. Тайёр бўлганидан сўнг духовкадан олиб совитиб, тўртбурчак шаклда кесиб чиқасиз ва устига шакар пудрасидан сепасиз.

      МАЛИНАЛИ БИСКВИТ

      160 гр шакар пудраси, 100 гр сариёғ, ёки маргарин, 6 дона тухум, 30 гр какао кукуни, 100 гр ёнғоқ, 50 гр туйилган қотирма нон, 80 гр ун (иложи борича олий нав), малина.

      Шакар, сариёғ ёки маргарин, тухум сариғи кўпиртирилиб, устига какао, туйилган ёнғоқ солиб яхшилаб аралаштирилади. Сўнг устига тухум оқи кўпиртмаси, туйилган қотирма нон ва ун сепиб хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнос ичига текис қилиб солиб, унинг устига малина териб чиқилади. Ушбу пирогни қиздирилган духовкада ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пирог совитилиб, бўлакларга бўлинади ва устига шакар пудраси сепилади.

      АНАНАС ҚЎШИЛГАН ШОКОЛАДЛИ БИСКВИТ

      6 дона тухум, 100 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 50 гр шоколад, 50 гр туйилган бодом, 30 гр шакар пудраси тухум оқини кўпиртириш учун, 80 гр туйилган бисквит нони ёки печенье, ананасдан тайёрланган компот.

      Тухум сариғи ва шакар пудрасини ванилин кукуни билан кўпиртириб, қирғичдан ўтказилган шоколад ва туйилган бодом билан аралаштирасиз. Тухум оқига 30 гр шакар пудраси, майдаланган бисквит сухаригини солиб кўпиртирилади ва тухум сариғидан тайёрланган масаллиғга қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнис ичига бир текисда солиб, устини ананас билан безатиб чиқилади. Ушбу пишириқни қиздирилган духовкага қўйиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқни совитиб, бўлакларга бўлиб, дастурхонга тортасиз.

      УЗУМ ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ КЕКС

      4 дона тухум, 80 гр шакар пудраси, 120 гр тўйилган бодом, 30 гр шакар пудраси (тухумни кўпиртириш учун), 30 гр қирғичдан чиқарилган қотирма нон ёки печенье, узум.

      Тухум сариғини шакар билан кўпиртириб, оз-оздан туйилган бодомдан соласиз. Тухум оқидан кўпиртма тайёрлаб олиб, устига 30 гр шакар пудраси ва майдаланган бисквитли сухарик билан юқорида тайёрлаб олинган масаллиқ солиниб аралаштирилади. Ушбу масаллиғ оз-оздан аралаштириб юборасиз. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга текислаб солиб, устини данаклари олинган узум билан безатиб чиқасиз. Ушбу пишириқ қиздирилган духовкага солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни бўлакларга бўлиб, устига ванилин аралаштирилган шакар пудрасидан сепасиз.

      АПЕЛЬСИНЛИ БИСКВИТ

      8 дона тухум оқи, 200 гр шакар СКАЧАТЬ