Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 55

Название: Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)

Автор: Тохир Хабилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-457-1

isbn:

СКАЧАТЬ илтифотлар кўрсатилди. Подшоҳнинг амри билан жазо майдонидаги кунда олиб ташланиб, унинг ўрнига бир мармартош тикланди-да, бу сўзлар ўйиб ёзилди:

      “Бир ёшгина қиз отасининг қўли ўрнига ўз қўлини фидо этишни истади. Шу қиздек фарзандга эга бўлган ота-она жуда-жуда бахтиёрдир…”.

      Болалигидаги адодатсизликдан ўртанган ҳар ким шу қизча жасоратини такрорлаши мумкин, деб ўйлайман.

      “Меҳри чексиз, бутун дунёни кўкраги билан боққан аёлни – ОНАни шарафлайлик! Инсондаги бутун гўзаллик қуёш нурлари-ю ва Она меҳридан! Жаҳоннинг бутун ғурури оналардан, Қуёшсиз гуллар очилмайди, севгисиз бахт йўқ. Аёлсиз муҳаббат йўқ, онасиз шоир ҳам, қаҳрамон ҳам бўлмайди”, деган эди донишмандлардан бири. “Она қалби битмас-туганмас мўъжизалар манбаидир”, – деган эди яна бир доно.

      Бола ҳали Худони танимасдан туриб, Онани танийди. Улғайган онида Онасини унутса, Худони унутган бўлади. “Битта қалбга икки муҳаббат сиғмайди”, – дейдилар. Бу ҳикмат никоҳ тўшагига бошлаб борувчи эр ва хотин севгисига доирдир. Аммо инсон юраги Аллоҳга бўлган ишқ ва Онага бўлган муҳаббатни ўзига сиғдиради. Янада аниқроқ айтилса, бу икки муҳаббат бир юракда жо бўлмас экан, юрак эгасини инсон деб атамоқ мушкул. Бу икки муҳаббатни ўзига жо қилмаган юрак фақат қон ҳайдаш билан машғул бўлади. Бундай юракдан Ватанга, дўстга… муҳаббатни излаб овора бўлманг. Аллоҳнинг инсонга бахш этган илк неъмати – онамуҳаббати бўлади. Шу сабабли ҳам Яратган ўз бандаларидан онага муҳаббатли бўлишни талаб этади. Аллоҳга бўлган Ишқ билан онага бўлган муҳаббат ўзаро боғланган. Яъни биринчиси бўлмаса – иккинчиси ҳам йўқ (ёки аксинча). Киши миллати ёки динидан қатъи назар Яратганни сева олса, ўз онасини хорлаб қўймайди. Чунки бу ўринда “севиш” Аллоҳ буйруғини бажариш билан ифодаланади.

      Оналарга шараф ва шонлар бўлсин! Биз – фарзандлар ҳамиша улар олдида қарздормиз. Оналар ҳақида неча юз минг сатр шеър ёзилган экан? Миллиардлаб сатр ёзилганда ҳам Онанинг шаънини етарли даражада улуғлай олмаймиз. Доғистонлик машҳур шоир Расул Ҳамзатовнинг ёзишича, авар шоирларининг ижодини кузатса, ўтмишда уларнинг биронтаси, ҳатто шоирнинг отаси Ҳамзат Цадаса ҳам Она ҳақида шеър ёзмаган экан. Бутун дунёга ибрат қилинадиган рус адабиёти тарихи ҳам бу мавзуда қашшоқ экан. Қаранг, Некрасовга қадар ҳеч бир шоир Онани шеърда мадҳ этмабди. Ҳатто дунё олқишидаги Пушкин ва Лермонтовда ҳам йўқ экан бундай шеър. Пушкин ўз энагасини тилга олган-у, Онасига атаб меҳр сатрларини битмаган экан.

      Худога шукур, бизнинг адабиётимиз бу соҳада барчага ибрат бўларли даражада. Навоий ҳазратларининг “Жисмни қил садқа ано бошиға” сатрларини билмайдиган одам кам, десам янглишмайман. “Онангнинг муборак боши учун бутун жисмингни садақа қилиб юборсанг, яъни жонингни берсанг арзийди”, дейилмоқчи. Бизнинг адабиётимизда бундай мисоллар оз эмас. Бунинг сабаби – мумтоз адабиётимиз баҳраманд бўлган булоқнинг суви ижод аҳлига гўзал илҳомлар берган.

      Онанинг фарзандга меҳри фитратида – яралишида бор, десак хато қилмаган бўламиз. Бундай СКАЧАТЬ