Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов страница 11

Название: Худоёрхоннинг сўнгги кунлари

Автор: Алишер Ибодинов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6611-1-0

isbn:

СКАЧАТЬ “Хуршид”ни нашр қилишда бош-қош бўлди. Етук журналист, ҳассос шоир вапублицист Фансуруллобек шўро қатағонининг қурбони бўлди. У 1931 йили Тошкент турмасида вафот этган. Кези келганда шуни таъкидлаш лозимки, хон Петербургга сафарга жўнаган чоғида унинг ўн бир фарзанди – олти ўғил ва беш қиз Туркистонда қолганди. Ўғилларининг деярли барчаси – Насриддинбек, Ўрмонбек, Фансуруллобек, ибн Яминбек, Муҳаммад Умархон, Муҳаммад Аминбеклар эл-юртда таниқли одамлар бўлиб етишдилар. Шаҳзодахон, Тўрапошшо, Хонпошшо, Моҳизадахон ва Озодахон исмли қизлари ҳам шу юртда яшаб оилали, бола-чақали бўлиб кетдилар…

      Албатта, собиқ хоннинг суюкли ўғлини олис Туркистондан Марказий Осиё марказига кўчириб келтириш рус ҳукумати ихтиёрисиз амалга оширилмагани маълум. Зеро, Худоёр айнан шу ўғлини валиаҳд этиб тайинлашни дилига туккани чор маъмурларига ҳам, Худоёрнинг бошқа ўғиллари, қариндош-уруғларига ҳам аён эди. Ўрмонбек улғайган сари ёш, жасур ва ақлли шаҳзода теварагида қора булутлар қуюқлашаверди. Баъзи бир сиёсий кучлар, хусусан, мус-тамлака маъмурияти шаҳзоданинг омон юришидан манфаатдор эмас эди. 1883 йили декабрь ойи охирларида Ўрмонбек ўз уйида тўсатдан вафот этади. Ваҳоланки, ўша пайтлари у 19 ёшга кирган навқирон ва бақувват йигит эди. Хонликнинг расман тугатилганига ҳали ўн йил ҳам тўлмаган, мустақил давлатни тиклаш орзуси халқнинг кўп табақалари онгида ҳамон тирик, бу қутлуғ йўлда жонини фидо этишга тайёр ватанпарварлар бисёр эди. Шундай шароитларда халққа бош бўлишга қобил тахт ворисининг улғайиши, тирик юриши биринчи галда мустамлака маъмурлари кайфиятига рахна солиши аниқ эди. Ва шу боис халқ орасида турли гап-сўзлар ўрмалади… Ҳар ҳолда унинг ўлими сабаблари сирлигича қолган. Бунинг устига Худоёр ўз фарзандлари ва қавму қариндошлари ичида бор-йўғи икки кишига – укаси Султонмуродбекка ва ўғли Ўрмонбекка ихлос қўйганлигини ҳам жуда кўпчилик билар эди. Тақдирни қарангки, Марғилон ҳокими бўлиб турган Султонмуродбекни 1875 йили исёнчи сохта Пўлатхон сўйдириб юборади. Шоир Усмонхўжа Зорий шу даврларда ёзган шеърида Худоёрхон тилидан бежиз бундай демаган:

      Худоёрхон демишлар, Шаҳри Фарғонамдан айрилдим,

      Ки тахту бахту қасру тожу шоҳонимдан айрилдим.

      Жигарбандим, иним бек султонимдан айрилдим,

      У Насриддин ўзимга жонишин хонимдан айрилдим,

      Хусусан, нури дийдам, жоним Ўрмонимдан айрилдим,

      Шаҳид шаҳзодалар – кокил паришонимдан айрилдим…

      Хон тушида безовта бўлган кундан бошлаб яна тушкун кайфиятга қайтди. Орадан икки-уч ойлар чамаси вақт ўтгач эса Фарғонадан Маккаи Мукаррамага йўл олган ҳажталаблар орқали оғизма-оғиз Ўрмонбекнинг вафот топгани ҳақидаги қайғули хабар Каррухга ҳам етиб келди. Юсуф афанди бу мусибат муждасини хонга қандай етказиш йўлини билмай ўйга толди. Кейин секин ҳисоблаб чиқса, худди ўша хон ёмон туш кўрган куни шаҳзода оламдан кўз юмган экан! “Во дариғ, во ҳайрато! Оллоҳнингқудратига шак-шубҳа йўқ! – дея ичида истиғфор ўқиди ҳожи, – СКАЧАТЬ