Бир кўнгил дафъатан синса мабодо
Бутун оламга ҳам зўр дарз яралгай.
Темурхон наслидин султон Улуғбек –
Навоийдан ўлмас сўз – сас яралгай.
Борми шаъну шавкат, довруқ бунингдек?
Қиёматга қадар шул баҳс яралгай.
… Дунёга келмишдир ҳазрати Бобур,
Даҳолар ҳам қарзу ҳам фарз яралгай.
Шерларнинг зурёди фақат шер бўлур,
Йўлбарс авлодидан йўлбарс яралгай.
“БОБУРНОМА”
* * * Бу олам аро ажаб аламлар кўрдум, Олам элидин турфа ситамлар кўрдум. Ҳар ким бу “Вақойиъ”10ни ўқур, билгайким, Не ранжу не меҳнату не ғамлар кўрдум.
* * * Ҳар вақтки, кўргасен менинг сўзумни, Сўзумни ўқуб, соғинғасен ўзумни.
“Бу битилганлардин ғараз шикоят эмас, рост ҳикояттурким, битибтурмен. Бу мастур бўлғонлардин мақсуд ўзнинг таърифи эмас, баёни воқии бу эдиким, таҳрир этибтурмен. Чун бу тарихда андоқ илтизом11 қилилибтурким, ҳар сўзнинг ростини битилгай ва ҳар ишнинг баёни воқиини таҳрир этилгай. Ложарам12 ота-оғадин (ини-оғадин) ҳар яхшилиқ ва ёмонлиғким шойиъ эди, тақрир қилдим ва қариндош ва бегонадин ҳар айб ва ҳунарким баёни воқиъ эди, таҳрир айладим. Ўқуғувчи маъзур тутсун, эшитгувчи таарруз13 мақомидин ўтсин”.
“Бобурнома”,
“Бобурнома” –
Шоҳ шоирдан авлодларга
Мангу ўлмас
Қадрнома.
Бунда кўнгил лоласидир,
Бунда умр ноласидир,
Дарду ғам мақоласидир,
Ҳар бир нома –
Тақдирнома.
Неча бир ҳукмронлардан,
Амирлардан, хоқонлардан,
Давлатлару давронлардан
На ном қолди,
На бир нома.
Бобур чеккан изтироблар,
Ранжу заҳмат ҳам азоблар,
Буюк ҳижронидан боблар,
“Бобурнома” –
Жабрнома.
Юрагининг ҳар бир зарби,
Зафарлари, ҳарбу зарби,
Ҳар бир ҳарфи – кескир, ҳарбий,
Ҳар бир нома –
Ҳарбийнома.
Буни Бобур ўзи қурган,
Қалб қонию сўзи қурган.
Тожмаҳалдан ҳам зўр қўрғон,
“Бобурнома” –
Кабир нома.
Шерюракли мард ўғлонлар,
Ёвқур беклар ва султонлар
Яшар яна минг замонлар.
“Бобурнома” –
Ботирнома.
Умри ўғлига бахш кетган,
Ўз сўзини кафан этган,
Ўзини ўзи дафн этган.
Қалбда қолди қай бир нома?
“Бобурнома” –
Хотирнома.
Бу – менинг ҳам дил достоним,
Шунча эканми армоним?
Қандай чидабсиз, султоним?
Сабрнома “Бобурнома”,
Сабрнома “Бобурнома”.
9
Ёфас – Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли. Тарихий манбаларда туркий қавмлар Ёфаснинг фарзандлари сифатида зикр этилади.
10
“Вақойиъ” (араб.) – воқеалар. “Бобурнома”нинг асл номи.
11
Илтизом (араб.) – мажбурият, лозим топмоқ.
12
Ложарам (араб.) – шубҳасиз, ноилож, шунинг учун.
13
Таарруз (араб.) – қаршилик кўрсатиш. Бу ўринда эътироз.