Название: Латте омили
Автор: Джон Дэвид Манн
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-223-5
isbn:
Барбара нима деганди? У кўп нарсани билади. Зоининг хаёлига биринчи бўлиб “ғалатироқ” сўзи келди. Лекин ёқимли “ғалати”. Жентльменларга хос. Ҳенри ҳам қаҳвахонанинг ўзи сингари эски мактаб одамларидан эди.
Ҳенри Ҳайдн бирорта мижоз уни кутиб турмаганига ишонч ҳосил қилиш учун ортига қараб, қаҳвахонани кўздан кечирди. Пештахта ортида турган узун соқолли ва замонавий шляпали бруклинлик олифта унинг нигоҳини илғаб, гап қотди:
– Хавотир олма, Ҳенри. Бизда ҳаммаси жойида.
Ҳенри яна Зоига қаради, бурчакдаги баланд кичкина столга ишора қилиб сўради:
– Бир дақиқа ўтирамизми?
Зои жилмайди.
– Нега ўтирмас эканмиз?
Зои унинг ортидан кичкина стол томон эргашди ва улар баланд курсиларга жойлашдилар. Ҳенри стол устидаги чарм муқовали қалин дафтарни олиб, уни очди. Сўнгра курт касининг чўнтагидан учи пўлатдан қилинган қалам чиқариб, ниманидир ёза бошлади ва бармоқлари сатрлар бўйлаб югурди. Бир неча сониядан сўнг у блокнотни Зоига қаратди.
Унда қабристон чизилган, қабр тошига эса чиройли ёзув битилганди.
– Тасаввур қилайлик, бу ҳаётингизнинг ниҳояси.
– Йўғ-э, – деди Зои қуруқ оҳангда. – Ёш вафот этибди, бечора.
Ҳенри кулиб юборди.
– Давомини эшитинг. Тасаввур қилайлик, қабртошингизга ёзув ёзяпмиз. Келинг, уни сизнинг “окулус”ингиз деб атаймиз, – у қалам билан чизилган расмга ишора қилди. – Сиз мана шу ердан туриб, ортга – ўзингиз яратган ҳаётга назар ташлаяпсиз. Хўш, айтинг-чи, бу манзара нимага ўхшайди?
Зоининг нафаси ичига тушиб кетди.
Зои буни сўз билан тасвирлай олмас, аммо Ҳенри айтган сўзлар сўнгги бир неча кун ичида уни безовта қилаётган нарсанинг айнан ўзи эди. Унинг ҳаёт манзараси қандай? Қиз буни билмасди.
Қаерга кетаётганингизни билмасангиз, борган манзилингизни ёқтирмаслигингиз эҳтимоли катта.
– Кўрдингизми? – сўради Ҳенри. – Манзарани аввало ақл кўзингиз билан кўрасиз. Суратга олишдан аввал тасаввур пайдо бўлади. Ҳамма нарса шу манзарадан бошланади, қолган ҳамма нарсани у маълум томонга йўналтиради. Мана шу сизнинг окулусингиз ҳисобланади.
Зоининг телефони жиринглади. У экранга қаради. Ишга вақтлироқ етиб борган стажёр ишни қайси матнларни таҳрир қилишдан бошлаш кераклигини билмоқчи бўлиб хабар жўнатганди.
– Ишга боришингиз керак, – гап ташлади Зоидан олдинроқ Ҳенри.
– Ростдан ҳам кетишим керак, – деди Зои узр сўраб. – Суҳбат учун раҳмат.
У СКАЧАТЬ