Factfulness. Ханс Рослинг
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 6

Название: Factfulness

Автор: Ханс Рослинг

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-195-5

isbn:

СКАЧАТЬ ягона манбаи бўлган. Шакар ва ёғни егимиз келаверади, чунки овқат танқис бўлган даврларда одамлар шуларни еб кун кўрган. Бизда минглаб йиллар аввал асқатган кўплаб инстинктларимиз ҳалигача бор, аммо ҳозир бутунлай бошқа дунёда яшаймиз.

      Шакар ва ёғга бўлган ташналигимиз семизликни бугунги кунда саломатлик бўйича дунёдаги энг катта муаммолардан бирига айлантирди. Шунинг учун фарзандларимизга ва ўзимизга ширинлик ва чипслардан тийилишни ўргатишимиз керак. Худди шу каби тез фикрловчи миямиз ва драматик ҳолатларга ўчлигимиз – драматик инстинктларимиз – нотўғри тушунчалар ва ўта драматик дунёқараш шаклланишига сабаб бўляпти.

      Мени нотўғри тушунманг. Ҳаётимизга мазмун бериши учун бизга драматик инстинктлар керак. Агар ҳар бир маълумотни элакдан ўтказсак ва ҳар бир қарорни рационал таҳлил қилсак, нормал ҳаётга эриша олмаймиз. Рационимиздан шакар ва ёғни олиб ташламаслигимиз керак. Жарроҳнинг олдига бориб, миямиздаги ҳиссиётларга жавоб берадиган қисмларни олиб ташлашини сўраш ярамайди. Аммо ўша драматик оқимни назорат қилишни ўрганишимиз керак. Агар назорат қилинмаса, драматикликка бўлган иштаҳамиз анча очилиб, дунёни ўз ҳолича кўришимизга халақит қилади ва нотўғри йўлга бошлайди.

      Фактдорлик ва фактларга асосланган дунёқараш

      Бу китоб бир умрлик мақсадим – глобал нодонликка қарши курашдаги сўнгги жангим. Бу – одамларнинг фикрлаш тарзини ўзгартириш, иррационал қўрқувларини босиш ва қувватларини бунёдкор фаолиятга йўналтириш орқали дунёга таъсир кўрсатишга сўнгги бор уринишим. Аввалги жангларимда катта маълумотлар базаси, одамларнинг кўзини очадиган компьютер иловаси, жўшқин маърузалар ва швед қиличи билан қуролланган эдим. Булар етарли бўлмади. Аммо қўлингиздаги китоб етарли бўлишига умид қиламан.

      Бу китобда сиз аввал билмаган маълумотлар жамланган: бу маълумот билан даволаш. Бу китоб тушуниш – қалб хотиржамлигининг манбаи эканини ўргатади. Чунки дунё туюлгани каби драматик эмас.

      Фактларга асосланиш соғлом овқатланиш ва кундалик бадантарбия каби ҳар кунги ҳаётингизнинг бир қисмига айланиши мумкин ва шундай бўлиши ҳам керак. Ҳаракатни ҳозирдан бошланг, шунда ўта драматик дунёқарашингизни фактларга асосланган дунёқараш билан алмаштира оласиз. Дунёда бўлаётган ҳодисаларни ёд олмай туриб ҳам тўғри тушуна бошлайсиз. Оқилона қарорлар чиқарасиз, ҳақиқий хавф ва имкониятлардан огоҳ бўласиз, муҳими хато фикрлар оқибатидаги доимий стресслардан қутуласиз.

      Сизга ўта драматик ҳикояларни илғаб олишни ўргатаман ва драматик инстинктингизни назорат қилишга ёрдам берадиган фикрлаш қуроллари билан таъминлайман. Ўшанда сиз нотўғри тушунчаларингизни ислоҳ қиласиз, фактларга асосланган дунёқарашни ривожлантиришга ва ҳар сафар шимпанзелардан яхшироқ натижа кўрсатишга эришасиз.

      Циркка қайтамиз

      Баъзан иложсиздек кўринган нарсанинг иложи борлигини амалиётда кўрсатиш учун маърузаларим сўнгида қилич ютаман. Бундай СКАЧАТЬ