Стандарт линиявий таъминот блоки ўрнига Холт, осциллографлар ва бошқа қурилмаларда бўлгани каби, импульс таъминот блокини ясади. Бундай таъминот блоки секундига олтмиш марта эмас, балки минг марта ўчиб ёнарди, бу эса трансформаторнинг камроқ қизишини таъминларди ва унинг ишлаш самарадорлигини оширарди. “Импульс таъминот блоки Apple II’нинг тизим платаси каби инқилобий ечим бўлиб чиқди, – деб қайд этганди кейинчалик Жобс. – Компьютерлар тарихи китобларида Холтнинг исми кам тилга олинади, аслида тескариси бўлиши керак. Ҳозир импульс таъминот блоклари ҳар бир компьютерда турибди ва уларнинг барчаси Роднинг ихтиросидан кўчириб олинган”. Возняк жуда ақлли бўлишига қарамай, уни ўйлаб топа олмасди. “Мен импульс таъминот манбаини ғира-шира хаёлимга келтира олардим”, – деб тан олади Возняк.
Жобсни отаси доим, ҳатто майда-чуйда деталлар борасида ҳам мукаммалликка интилиш керак деб ўргатганди. Жобс Apple II тизими платасининг топологиясига ана шундай ёндашди: биринчи чизмани у қабул қилмади, чунки чизиқлар у хоҳлаганидек тўғри эмасди.
Мукаммалликка ўчлик Жобснинг ҳамма нарсани назорат қилишга интилишини кучайтирди. Кўпчилик ҳаваскорлар ва хакерларга қўшимча деталларни охиригача ясаш, қайта ясаш ва компьютерга ўрнатиш ёқарди. Жобснинг фикрича эса бу фойдаланувчи компьютердан оладиган таассуротни бузарди. Дилида хакер бўлган Возняк унга қўшилмади. У Apple II’га саккизта слот қўшишни хоҳлади. Уларга кичикроқ монтаж платаларини ва ташқи қурилмаларни ўрнатиш мумкин эди. Жобс принтер ва модем учун фақат икки слотни қолдиришни таклиф қилди. Возняк буни шундай эсдайди: “Одатда мен тезда рози бўламан, лекин бу сафар гапимда туриб олдим: “Агар шунақасини хоҳласанг, унда ўзингга бошқа компьютер ясаб ол”, – деб айтдим. Мендек инсонлар эртами-кечми ўз машинасини модификациялашни хоҳлаб қолади деб тушундим”. Бу гал баҳсда Возняк ғалаба қозонди, лекин у унинг таъсири кучсизлашиб бораётганини ҳис этарди. “Ўшанда мен устун келдим. Лекин бу узоқ давом этмаслигини тушуниб тургандим”.
Майк Марккула
Барча бундай янги ихтиролар пул талаб қиларди. “Пластик корпусни ишлаб чиқиш бизга тахминан юз минг долларга тушарди, – деб эслайди Жобс. – Компьютер ишлаб чиқариш учун эса икки юз минг керак эди”. У яна Нолан Бушнеллнинг олдига борди. Уни акцияларнинг миноритар пакети эвазига ишга пул қўшишга кўндирмоқчи бўлди. “Стив менга компания акцияларининг учдан бир қисми учун эллик минг доллар киритишимни таклиф қилди, – деб сўзлаб берди бу воқеани Бушнелл. – Мен эса ўзбилармонларча СКАЧАТЬ