Кўҳинур. Аҳрор Аҳмедов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Кўҳинур - Аҳрор Аҳмедов страница 4

Название: Кўҳинур

Автор: Аҳрор Аҳмедов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-873-7

isbn:

СКАЧАТЬ унда сиёсий фаолияти учун зарур бўлган муҳим бир хусусиятни – мустақиллик ва рақибга қарши тик боқиш руҳини шакллантирган эди. Омадсизлик шамоллари эсиб турган пайтларда ҳаракат учун қулай вазият пайдо бўлишини кутиш, ўзи билан ўзи кенгашиш, кутилмаган ҳолатларда ўзини йўқотмаслик, беҳуда ҳаракатлардан ўзини тийиш, мавжуд вазият устидан тўғри хулоса чиқариш ва омад олиб келган тўлқинни маҳкам тутиб қолиш каби хусусиятлар унинг характеридаги муҳим жиҳатлар эди».

      Шу боис, у 1508 йил 6 мартда Кобулда туғилган тўнғич ўғли Ҳумоюн мирзонинг таваллуд кунини кенг нишонлади. Ушбу воқеа муносабати билан зиёфат берилди. Таомилга кўра, сарой аъёнлари тўёна сифатида ҳукмдорга кўплаб олтин ва кумуш совға қилдилар.

      Ҳумоюннинг онаси Моҳим бегим Бобур мирзонинг энг суюкли маликаси бўлиб, унга 1506 йилда Ҳиротда уйланган эди. Қизиғи шуки, бу маликанинг кимлиги, унинг аждодлари ҳақида деярли гапирилмас эди. Акбаршоҳ ҳукмронлиги даврига келиб унинг дўсти ва ҳаммаслаги Абулфазл Алломий ўз хотираномасида бу маликанинг хуросонлик аслзодалар оиласига мансуб бўлгани ҳақида ёзган эди. Ҳатто унинг асл исмини ҳам ҳеч ким билмасди. Бобур мирзо уни эркалатиб «Моҳ»им (менинг «Ой»им) деб атар эди.

      Ҳумоюннинг тақдирида темурий шаҳзодалар орасида биринчи бўлиб Кўҳинур олмосига эгалик қилиш бахти ёзилган экан. У дунёга келганда Бобуршоҳнинг Ҳиндистон тахтини қўлга киритиб, у ерда ўз ҳукмини тўла ўрнатишигача анча вақт бор эди. Бироқ Марказий Осиё сиёсий саҳнасида ўзидан тўрт ёш кичик бўлган Исмоил Сафавийнинг пайдо бўлиши уни безовта қилар эди. Исмоил Эронда шаклланган сафавийлар сулоласининг асосчиси эди. Келиб чиқиши жиҳатидан бу сулола туркий қавмга мансуб бўлса ҳам, у Эрондаги миллий уйғониш давридан бошлаб 850 йил давомида ҳукмрон сулола сифатида яшади.

      Венециялик сайёҳлардан Катерино Зено ва Ангиолелло Исмоилнинг аниқ тасвирини ёзиб қолдиришган: «У келишган, аслзода йигит эди. Қадди-қомати гўзал, кийик боласидек чаққон, оқ юзли, кенг елкали, моҳир камонбоз, кўринишидан сардорлик аломатлари сезилиб турарди. У тез мулоҳаза юритадиган, самимий муносабат эгаси, лекин шафқатсиз ва бесабр киши эди. Навкарлари унга Худога сиғингандай сиғинишарди».

      Диний ва дунёвий ҳокимиятни мукаммал эгаллаб олгач, у дин борасида шиалар назариясини бай роқ сифатида кўтариб, уни давлат дини сифатида эълон қилди ва ўн йиллик муддатга етмасдан Эрон ҳудудини аввалги ҳолатига қайтариб, давлат чегара ларини мус – таҳ камлади. Унинг бундай хатти-ҳаракатлари, албатта, рақиблар ғазабини қўзғагани аниқ эди. Сунний эътиқодга мансуб икки гуруҳ вакиллари – ғарбда турк лар ва шимолий ғарбда даштий ўзбеклар Исмоилни нафақат душман, балки ғайри мазҳаб эгаси, деб ҳисоблар эдилар.

      Даштий ўзбеклар Хуросонни бoсиб олганларидан кейин уларда эронийларга нисбатан душманлик кайфияти аста-секин кучая бошлади. Улар Эрон ҳудудига тез-тез ҳужум уюштирадиган бўлдилар. Шоҳ Исмоилнинг бир неча бор эътирозлари ва огоҳлантиришларига қарамай, СКАЧАТЬ