Энг яхши дада!. Тосимаса Оота
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Энг яхши дада! - Тосимаса Оота страница 6

Название: Энг яхши дада!

Автор: Тосимаса Оота

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7695-8-8

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Кўпинча менинг ўзимда ҳам шундай бўлади, яъни уйқуга кетиш олдидан бола билан китобчасини ўқишга келишаман, кейин эса, ёки ювина бошлайман, ёки бошқа бир иш билан машғул бўлиб кетаман. Уйқу вақти келиб қолганида эса, ваъда бажарилмаган бўлади.

      Агар ўша пайтда болага, «энди кеч бўлди, эртага ўқиб оламиз», десангиз, албатта боланинг кайфияти бузилади. Ҳатто хафа ҳам бўлиши мумкин ва анча вақтгача ухлай олмайди ҳам.

      Шунинг учун «ҳозир бир неча варақ ўқиймизда, қолганини эртага давом эттирамиз», дейиш керак. Бундай муроса болани хурсанд қилади.

      «Ҳаммаси ёки ҳеч нарса», деган тамойил асосида иш тутмаслик лозим.

      Топшириқни 100% бажариш мушкул иш, лекин имкон даражасида бажарсанг, бу ҳамкорингни ҳам қониқтиради. Бизнес учун ҳам шу тамойилни қўллайдиган бўлсак, у болаларга қўлланганидан кам фойда келтирмаслиги аниқ.

      Вақтнинг йўқлиги – афзаллик сифатида

      Юқоридаги фикрларимизда, ота доим банд ва бунинг учун энди ҳеч нарса қилиб бўлмайди, деган мантиққа нисбатан сукут сақлаб келаётган эдик. Бироқ, вақтнинг йўқлигини албатта камчилик, дея қабул қилмаслик керак.

      Оилага кўп вақт ажратишдан кўра, афзалроқ нарса йўқ эканига, сизнинг ишончингиз комил. Умуман олганда, бу тўғри. Аммо кўп ҳолларда бу шарт эмас. Масалан, агар сизнинг бўш вақтингиз бор бўлса, уни қувноқ ўтказиш бўйича бирор нарса ўйлаб топиш хаёлингизга ҳам келмаса керак.

      Кичик бир мисол келтираман.

      Мана сиз яқиндагина бир қиз билан учраша бошладингиз ва кейинроқ у билан бирга яшай бошладингиз, яъни суткасига 24 соат давомида битта ҳудуддасиз. Муносабатлардаги бу янгилик, алабатта, тез орада ўтиб кетади.

      Аммо сиз у билан ҳафтасига бор-йўғи бир марта учрашадиган бўлсангиз, у ҳолда сиз етти кун давомида дам олиш кунини орзиқиб кутасиз ва севган қизингиз билан учрашганингизда, уни қандай хурсанд қилиш ҳақида бош қотирасиз. Бундай режалаштирилган учрашув сиз учун ҳам, суюклингиз учун ҳам, эсда қоларли воқеага айланади. То навбатдаги дам олиш кунигача сиз ушбу учрашувни хотирлаб, ҳафтани яхши кайфиятда тказасиз.

      Буни ҳар сафар қайта-қайта такрорлай туриб, сиз ўрталарингиздаги севгини мустаҳкамлаб борасиз. Ва шу қисқа вақт ичида севимли дўстингизни қандай хурсанд қилиш мумкинлигини тушуна бошлайсиз.

      Агар жуда банд бўлсанг, ўз болангнинг кутилмаган жиҳатларини ҳам сеза бошлайсан

      Ўта банд бўлган оталарнинг яна бир афзаллик томони ҳам бор. Узоқроқ масофада бўлган ота доим болага қарайдиган онага нисбатан кўпроқ ундаги эътиборли сифатларни пайқаши мумкин..

      Она ҳамма вақт бола ёнида бўлгани боис, уни асосан бола характеридаги салбий хусусиятлар безовта қила бошлайди ва у фарзандининг ҳаётига ҳаддан зиёд аралаша бошлайди ҳамда тез-тез «бу мумкин эмас», дейди.

      Эҳтимол, бундай шароитда оталар ҳам шундай қилишган бўларди.

      Айрим ҳолларда менга оталар илгарилари аёллари болаларини урушганда, ҳайрон бўлишганини айтишади. Ажрашиб кетишганидан СКАЧАТЬ