Название: Яшил кеча
Автор: Рашод Нури Гунтекин
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-652-6
isbn:
Аммо вақт ўтиб, бу фикр унга жуда ошиқча кўрина бошлади.
– Шундай инсонлар борки, фақат зарурлик важидан юзаки бир таҳсил кўрадилар, холос. Кейин яратилишлари, зеҳний қобилиятлари эътиборида ҳамиша бола бўлиб қоладилар; доимо урф-одат ва муҳитнинг таъсирига тобе бўладилар. Зеҳнлари қоронғиликда қолиб кетишга маҳкум бўлган бу болаларни ортиқ зўрлаб бўлмайди. Энг яхшиси шуки, болаларга фақат аниқ фанларни ўргатиш билан кифояланмоқ керак. Бу янги билимларни яхши ҳазм этиш натижасида инсонда туғилажак қаноат ҳеч шубҳасиз қаноатларнинг энг яхшисидир.
Мадрасанинг унда қолдирган акс таъсирлардан бири ҳам қоронғи ва мубҳам нарсалардан қўрқиши эди.
Баъзан ҳазил тарзида:
– Шу кунга қадар исботсиз сўзларга кўр-кўрона ишонишдан шунчалик азобландимки, ҳозир кўзим билан кўрмаган, қўлим билан тутмаган нарсамга ишонолмайман. Балки бу ҳаддидан ошишдир-у, аммо на илож, сутдан оғзи куйган айронни пуфлаб ичармиш, – дерди. Кейин, яна у ноаниқ тилнинг ҳам душмани эди.
– У йўғон-йўғон луғатларнинг, бир-бирига қоришиб кетган жумлаларнинг орқасида не-не ҳақиқатлар айқаш-уйқаш бўлиб кетганини кўрдим. Инсон аниқ фикрлаши, аниқ сўзлаши керак, – дерди.
Фақат, шуниси ҳам бор эдики, Шоҳин афанди, ҳақиқатнинг аниқ-аниқ сўйланишига тарафдор бўлгани ҳолда дин ҳақидаги фикрларини очиқ-равшан қилиб сўзламасди. Инсонларнинг бу нуқтада нақадар инжиқ эканликларини ҳали мадрасадаёқ билиб олганди.
Шунинг билан баробар инсонларни қисқа ҳаётларида масъуд этмоқ, унинг қачонлардир энг буюк идеал билан бойиган руҳини тамомила қаноатлантира олмас эди. У эски хасталиги қайталангандай бўлиб, маҳзун ўтирган соатларида ўзича ўйларди:
– Саодатларнинг ўткинчи бўлишини билганимиз, бизни уларнинг лаззатини тотишдан, завқини суришдан қайтармайдими? Менинг бир боғим борки, ичида айланиб юраман, бир дарахтим борки, мевасини ейман, бир деразам борки, замон-замон очиб олдимдаги кўчани ёхуд рўпарадаги денгизнинг манзарасини томоша қиламан. Ҳаммаси гўзал, ҳаммаси аъло. Аммо, начораки, вақти келиб бир кун ўлиб кетаман. Бу саодатларни ортиқ тотиб кўролмайман. Албатта, буни билгандан кейин том маънода масъуд бўлмоққа имкон борми?
Аввало бу, Шоҳин афандига ҳал этилмас бир муаммо, ўтиб кетмас бир фалокатдай кўринарди. Аммо аста-секин бунга ҳам тасаллилар топа бошлади:
– Менинг ўрнимга менга ўхшаган, менингдай тушунувчи, менингдай сезувчи ва сўзловчи инсонларни қолдириб кетсам, бу мени, ажабо, бир даражага СКАЧАТЬ