Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров страница 2

Название: Қадр кечасидаги қотиллик

Автор: Комил Ойдинович Синдаров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-884-1

isbn:

СКАЧАТЬ идоралари ходимлари жазони ўтайдиган қамоқхонага яқин жойда ҳозир бўлишди. Ўктам кимгадир қўнғироқ қилди. Сал ўтмай ичкаридан ҳарбий кийимдаги зобит чиқиб, ортиқча саволлар бермасдан бозорлик ва китобларни олиб, кириб кетди.

      – Ана, иш ҳам битди, – деди Ўткам елкасидан тоғ ағдарилмагандай, – энди кетдик, бир отамлашайлик.

      – Келишдик, фақат бир илтимос бор, бугун якшанба…

      – «Қоратов»дан бор, беш-беш оламиз…

      – Биласан-ку, мен умуман ичмайман, сен рулдасан…

      – Начора, меҳмоннинг амри – вожиб!

      – Мен бугун ишдан гаплашмайлик, демоқчийдим, – кулди Санжарбек.

      – Келишдик, учрашмаганимизга ҳам минг йил бўлди, мавзулар етарли, – деди Ўктам дўстининг елкасига қоқиб.

      Йигитлар шаҳар чеккасидаги мўъжазгина чойхонага ўтиб, ошхўрлик қилишди. Қизғин суҳбат қуришди. Талабалик даври хотиралари ёдга олинди. Оилалари, болалари ҳақида ўртоқлашдилар.

      – Ўктамжон, сенга бир илтимос бор, – деди Санжарбек кетиш олдидан дўстига маъюс термилиб.

      – Устоздан хавотирдасан-а, – деди Ўктам ўртоғининг фикрини олдиндан уққандай.

      – Қўлингдан келса, ёрдам бериб тур. Фахриддин Каримович менга туғишган акамдай… У кишидан анча нарсани ўргандим. Ўзи тилла одам…

      – Нима муаммо, дўстим! – деди Ўктам самимий оҳангда. – Сенинг оғанг – менинг оғам! Шу ерда эканмиз, ёлғизлатиб қўймаймиз… Ичкарига кирсам, ўзим уни топиб оламан. Кўнглинг тўқ бўлсин, ҳаммаси яхши бўлади! Сен ортингга қарамай кетавер!

      – Раҳмат, жўра, борингга шукр! – Санжарбек дўсти билан илиқ хайрлашиб, пойтахтга қайтар экан, дилидаги ғашлик бироз аригандай бўлди.

* * *

      Барвақт ишга келган Санжарбек кун давомида қилинадиган ишлар режасини тузди. Қўлидаги ҳужжатларни долзарблик даражаси, ижро муддати нуқтаи назаридан мантиқий кетма-кетликда стол устига тахлаб қўйди. Сўнг Бекобод таассуротлари билан ўртоқлашиш учун Тоҳир Ғафуровичнинг ёнига шошилди. Иш вақти бошланмаганлиги сабабли қабулхонада ҳеч ким кўринмади. Терговчи эшикни оҳиста тиқиллатиб, ичкарига мўралади:

      – Тоҳир Ғафурович, мумкинми?

      – Санжарбек, келинг, келинг! Бўрини йўқласанг қулоғи кўринади, ҳозиргина сизни эслаб, чақирмоқчи бўлиб тургандим.

      – Ассалому алайкум, устоз, яхшимисиз?

      – Ваалайкум ассалом, келинг, ўтиринг! Ўзингиз яхшимисиз? Келин, болажонлар қалай? – одатий сўрашди раҳбар.

      – Кеча Бекободга – Фахриддин Каримовични кўргани боргандим…

      – Хўш, хўш, Фахриддинжон қандай экан? Саломатлиги яхши эканми? – раҳбар ўрнидан туриб, ҳамсуҳбатининг рўпарасидаги стулга ўтирди.

      – Ичкарига киришнинг имкони бўлмади… раҳбарият ўзгариб кетган, ҳамма ёққа камера қўйиб ташланган. Муаммо туғилмаслиги учун кирмай қўяқолдим…

      – Тўғри қилибсиз, анави исковичлар кўзи қонга тўлиб, кимдан аламини олишни билмай юрибди, – шивирлаб гапирди раҳбар, – ҳозир сиз билан бизга муаммо керак СКАЧАТЬ