Рафиқ Нишоновичнинг танқиди шундай қаттиқ ботдики, эртасига эрталабданоқ гарчи қабул қилишига ишонмасам ҳам, телефон қилдим. Котибаси, одатдагига хилоф тарзда улаб берди. Мен қабул қилишларини сўрадим.
– Э, келинг, ҳозироқ келаверинг, – дейди Нишонов, ҳар доимгидек хушнуд, ҳатто қувончли овозда.
Бордим. Рафиқ Нишонович ёш, бахтиёр, худди кўпкарига шай тулпордай кучга тўла, узун кабинетининг тўридаги курсисидан чаққон туриб, остонага келиб кўришди. Кўришганда ҳам қўлимни шарақлатиб уриб, эски қадрдонларча кўришди.
Тўғрисини айтсам, ўжарлигим тутиб, бир ой аввал айтган гаплари, берган кўрсатмаларини эслатмоқчи бўлиб боргандим. Бундай чапанича муомаладан кейин шаштимдан тушдим. Унинг кечаги гапларини, асарлари «Тўйтепадан нари ўтмайдиган» классикларимизни кўрсатиб, «Литгазета»да нега фақат Қаҳҳор чиқади, бу ҳурматли ёзувчиларимизнинг асарлари нега босилмади, Одил Ёқубов нима қиляпти ўзи, қабилидаги таъна-маломатларини эсига солдим.
– Ахир Қаҳҳор қиссасидан парча Константин Симонов таржимасида чиқди-ку! Симонов таржима қилса, буларнинг асарлари ҳам чиқарди. Лекин Симонов ёнларига ҳам яқинлаштирмайдику бу классикларни Рафиқ Нишонович! – дедим куйиниб.
Рафиқ Нишонович қаҳ-қаҳ отиб кулдилар-у, ўринларидан турдилар:
– Шунга ҳам хафа бўлиб юрибсизми? Секретарь бўлгандан кейин танқид қилади-да ахир! Парво қилманг, дўстим! – у шундай деб, гап тамом деган маънода қўлимни яна шарақлатиб урди. Ҳамма дардим самовардай қайнаб, кабинетни тарк этишга мажбур бўлдим. Беш-олти ой ўтмади ҳамки, бўлимга чақиришиб, «Ўз ихтиёрим билан ишдан бўшаш» ҳақида ариза беришимни талаб қилишди. Ўша ердан чиқмасданоқ талаб қилган қоғозларини ёзиб бердим.
Машҳур кечадан кейин сал ўтмай Абдулла ака ҳам шифохонага ётдилар… Кўкламда Москвага олиб кетишди. У ердан тобутга солиб олиб келишди. Раҳматлининг «Келгуси юбилейимни кўраманми, йўқми, етмишга бораманми, бормайманми? – дея ўзи ҳақида қилган шафқатсиз башорати рўёбга чиқди. Бир йилга бормасданоқ рўёбга чиқди. Оллоҳ жаннатдан жой ато қилгай, устоз!
1. Ҳар бир йирик санъаткор сифатида, Абдулла Қаҳҳор менга авваламбор, ўз асарлари билан таъсир этган бўлса (мен адибнинг «Сароб» романини жуда ёшлигимда ўқиганман), қолаверса, у киши менинг асарларимда «нимадир» борлигини биринчилардан бўлиб сезган ва биринчилардан бўлиб бошимни силаган оқсоқол адибдир.
1954 йили Абдулла ака менинг «Икки муҳаббат» деган ҳикоямни ўқиб (бу ҳикояни у кишига Пиримқул Қодиров тавсия этган) мени суҳбатга чақирганлар. 1955 йили эса, Ҳамза театрида «Чин муҳаббат» пьесам қўйилиб, калтак тагида қолганимда, Абдулла Қаҳҳор – бу мавридда Абдулла ака уюшмамиз раҳбари эдилар, – орага тушиб, каминани ур-ур ва сур-сурлардан асраб қолганлар.
2. Характер чизишдаги маҳорат, СКАЧАТЬ