Қўрқма. Жавлон Жовлиев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўрқма - Жавлон Жовлиев страница 31

Название: Қўрқма

Автор: Жавлон Жовлиев

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-177-1

isbn:

СКАЧАТЬ билмай еб қўйган одамни заҳарламасдан ташлаш керак этни дайди итларга. Ёки етимларга хайрия қилишимиз керак институт номидан. Ҳарна шу орқали меҳр кўрмаган бечораларнинг кети тоза бўларди ёлғон ёзилган китобларингиздан! Ҳа-ҳа, бир қошиқ айбдан мосуво бўлардингиз. Билсангиз, тарих ва ҳақиқат ҳамма нарсадан устун туради! Қурбақадан ҳам, тошбақадан ҳам… Жамиятда булар жуда кўп… Қурбақа, тошбақа ва эшакқуртлар. Кулганимга эътибор берманг, бу касаллик. Сиз тарихчисиз, рус босқинини мақтаб ёзган китобларингизни ўзингиз ёқа олмадингиз, энди қўлингизни чопиб ташласангиз ҳам, барибир бефойда. Тан олинг, йўқ-йўқ, мард одам тан олади. Ҳақиқатан, қўрқоқларгина жазавага тушади! Мен қўрқоқ мамлакатнинг чекланган фуқароси бўлишни истамайман, исқирт чол! Китобларингни тарихда қолдиришдан кўра, орқангни ўйла, ёзиқларингга кетингни арт. Ҳаммаёқ сасиб кетди, автобусда сен билан бирга ўтириб қолган талабага раҳминг келсин.

      – Ўв бола, қизил гапларингни байрам кунлари телевизорингда айтасан! Кеча тухумдан чиқиб, бугун менга ақл ўргатяпсанми? Сенга ўхшаганларни ҳали ҳам бир чўқишда қочираман. Суф, сендай Ватанпарварга… Тарихни биз ёзиб қўйдик, энди ўзгартираман деганнинг энасини кўрсатаман… Эслаб қол, энангни кўрасан. Ундан кўра сен энг қадимги тарих билан шуғуллан… Сенга шу тузук… Гапларим ёдингда бўлсин! Менинг китобларимга тегинма, тумшуғингни уриб синдираман! Бу мен ёзган тарих, менинг ишим, менинг кафанлигим!

      – Юзингизга тупурсам, бундай бахтга эришган талабаларнинг нечанчиси бўламан?

      – Майли, тупур, бетарбия! Гўримга тупур истаганингча, аммо тарих мен ёзгандай қолсин!

      – Кулгимни қистатма! Ҳатто Фиръавн ҳам сенчалик ўтмишга бунча кўп пора тутмаган. Ибодатингни қил ва вақтида ўл. Гўрков танишим бор. Юмшоқ жойдан кавлашади.

      – Мен кўп яшайман, ҳали-бери ўлмайман. Тошбақалардай!

      – Қарғадек де, ҳеч бўлмаса! Барибир эшакқуртлардан қочиб қутула олмайсан. Уч аср яшасанг ҳам, эшакқуртлар бир куни патларингни ҳар ёққа сочиб, миллатинг тарихини сотиб семирган ичакларинг ичида копток ўйнашади!

      – Йўқ бўл, ўлдим, йўқол!

      Кетдим!

      Ўша кеча иситмалаб чиқдим. Яна юрагим санчди. Гўё танам огоҳлантирди – ортиқ уришма. Бу кетишда саксонга кирган мунофиқ сени кўмади.

      Тонгда кўзим кетибди, туш кўрдим.

      Бир одам чиқиб қулоқларим остида бақиряпти. Аммо сўзларини тушунмайман, қўлидаги қалин қоғозга ёзган сўзларнигина пичирлаб ўқийман: “Сурбетсан!”, “Хоинсан!”, “Лўттибозсан!” “Буюк Туркистонни талаб единг, тўймадинг. Хоин ўзбеклар-да чиқиб ноғорангга ўйнади, ўз уйига ўт қўйди, элини эзиб келган рус монархистларини алқадилар, аммо халқ қирилмади, ўзлигини йўқотмади. Мана, бугун Туркистон болалари Олмонияда, бир ўрис қатори, бир немис, бир поляк қатори ўтирибди, керак бўлса, ундан ортиқ тафаккур билан ўқияпти. Аммо яна сен иғво тўқимоқдасан. Наҳот бир пайтлар Петровский Оврўпага ўқиши учун бирорта талаба тополмай қолганини эсларингга олмайсан-у, “Сартлар Оврўпада нима қиладилар?” деган истеҳзолар билан матбуотда чиқасан, бошимизни СКАЧАТЬ