Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен Кови
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - Стивен Кови страница 8

Название: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси

Автор: Стивен Кови

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-175-7

isbn:

СКАЧАТЬ зарба бериш кифоя». Демак, ҳаётда улкан муваффақиятларга эришиш учун биз муносабат ва хулқимизга ҳадеб тегинавермай, балки улар униб чиқадиган илдиз, яъни асосий парадигмаларимизга ишлов беришимиз керак.

КЎРИШ ВА БЎЛИШ

      Албатта, парадигмалар доим ҳам бир зумда амалга ошмайди. Метродаги воқеадан фарқли ўлароқ, ўғлимиз билан содир бўлган парадигма алмашинуви мураккаб, жуда секин ва атай амалга оширилган жараён эди. Ўғлимизга қўллаган биринчи ёндашувимиз – шахс этикасининг онгимизга ўтказган таъсири эди. Бу ёндашувга отаона сифатидаги ютуқларимизни ва фарзандларимиз муваффақиятини қандай ўлчаш борасидаги чуқур парадигмаларимиз сабаб бўлган эди. Ва биз ана шу парадигмаларни алмаштирганимизда, ҳаётимиз ва тушиб қолган вазиятимизда квант ўзгаришга эришдик.

      Фарзандимизнинг ижобий жиҳатларини кўриш учун, Сандра иккимиз ўзимизни ўзгартиришимизга тўғри келди. Феъл-атворимизни ривожлантириш ва ўстириш орқали янги парадигма яратдик.

      Бизнинг парадигмаларимиз – дунёни ёки воқеаҳодисаларни кўришимиз, дунёқарашимиз ҳисобланади. Ўз навбатида, парадигмалар – феъл-атворнинг ажралмас қисмидир. Бошқача айтганда, биз нимани кўрсак, ўшамиз. Нимани кўришимиз эса ким бўлишимиз билан узвий боғлиқдир. Бундан келиб чиқадики, дунёқарашимиз билан бир қаторда ўзлигимизни ўзгартирмас эканмиз, тўлиқ муваффақиятга эриша олмаймиз. Ёки аксинча.

      Метродаги бир лаҳзалик парадигма алмашинуви – дунёқарашим ўзгариши ҳам аслида феъл-атворим натижасида юз берганди. Масалан, вагондаги вазиятнинг асл сабабини тушунгандан кейин ҳам, бироз афсус ва айбдорликдан бошқа ҳеч вақони ҳис қилмайдиган одамлар топилишига ишончим комил. Улар азадор эркакнинг ёнида шунчаки мум тишлаб ўтираверади. Шу билан бирга, ушбу вазиятда қандайдир муаммо борлигини сўзсиз англаб етадиган ва ёрдам қўлини чўзадиган инсонлар борлигига ҳам аминман.

      Парадигмаларимиз жуда қудратли. Чунки улар биз дунёни идрок қиладиган линзаларни яратади. Парадигма алмашинуви эса – хоҳ бир лаҳзалик, хоҳ мураккаб ва узоқ муддатли бўлсин – улкан ўзгаришларни амалга оширишда энг зарурий куч ҳисобланади.

ТАМОЙИЛЛАРГА ТАЯНГАН ПАРАДИГМА

      Феъл-атвор этикаси жуда фундаментал ғояга асосланган. Ушбу ғояга кўра, инсон самарадорлигини бошқарувчи махсус тамойиллар мавжуд. Улар худди физикадаги «ернинг тортишиш қонуни» сингари инсондаги ўзгармас, ҳақиқий ва исбот талаб қилмас табиий қонунлар саналади.

      Тамойилларнинг таъсири ҳамда ҳақиқийлиги қуйидаги парадигма алмашинуви тажрибасида кузатилиши мумкин. Бу ҳақида Френк Кок Ҳарбий Денгиз жамиятига тегишли «Жараёнлар» журналида ҳикоя қилади:

      «Икки жанговор кема бир неча кундан бери очиқ денгизда, оғир об-ҳаво шароитида ўқув машғулотларини ўтаётган эди. Мен етакчи кемада хизмат қилаётгандим. Қоронғи тушгач, бошқарув бўлинмасига чиқиб, навбатчиликни қабул қилиб олдим. Қуюқ туман туфайли атрофни деярли илғаб бўлмасди. Шу боис, барча ҳаракатларга кўз-қулоқ бўлиш мақсадида капитан ҳам бўлинмада СКАЧАТЬ