Название: Уйингизга файз киритинг
Автор: Озода Турмухамедова
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-995-04-8
isbn: 0
Ҳозир одамларда чиройли уй қуришга қизиқиш жуда кучайган. Ҳатто кўп қаватли уйларнинг хонадонлари ҳам бир-бирига ўхшамаган кўринишда қайта таъмирланмоқда. Булар фаровон турмуш тарзига эришиш йўлидаги интилишлардан дарак беради. Аммо натижалар-чи? Ўша чиройли уйлар ичидаги ҳаёт ҳам кўзланаётган мақсадга мосми? Ҳашамат деганимиз баъзан совуқ ҳайбатга, жимжимадорлик деганимиз эса бошни айлантирувчи бачканаликка айланиб қолмаяптими? Энг муҳими, фаровон ҳаёт асоси саналадиган файз етарлими бу уйларда? Тажрибали психолог олима мазкур саволларга жавоб излар экан, ўз мулоҳазаларини соҳа олимларининг фикрлари ва ҳаётий мисоллар билан асослашга ҳаракат қилади. Шу жиҳати билан ҳам ушбу китоб хонадонига файз киритишни истаган ҳар бир оилапарвар инсон учун яхши дастуриламал бўла олади.