Название: Таълимда ахборот технологиялари бўйича ўқув-услубий қулланма
Автор: Равшан Аюпов
Издательство: Kitobxon
isbn:
isbn: 0
Хорижий тилларни самарали ўқитишда ахборот технологияларининг имкониятлари жуда катта ва шунинг учун педагог кадрларни тайёрлашда унинг ўрни алоҳида. Хорижий тилларни ўқитишда қўлланиладиган ахборот технологиялари, техник ва дастурий воситаларни билиш билан бирга хорижий тилларни ўқитишда мултимедиа ресурсларини яратиш ва ишлов бериш технологиялари, шахсий электрон таълим ресурсларини шакллантириш, хорижий тилларни ўқитиш бўйича электрон ўқув курсларини лойиҳалаштириш, ўқувчилар билимини баҳолаш тизимлари, хорижий тилларни ўқитишда Интернет технологиялари, масофавий ўқитиш технологиялари ва уни ташкил қилиш усулларидан фойдаланиш, видео конференсия, оммавий on-line очиқ курслар (Coursera, edX, Khan Academy, MIT Open Course Ware)ни ташкил этиш каби малакалар муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ўкув-услубий қўлланма УзДЖТУ талабалари учун ишлаб чиқилган ва ўзига барча керакли материалларни қамраб олган.