Название: Гулмат Шошийнинг “Ёввойи девони”
Автор: Анвар Обиджон
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-515-8
isbn: 0
Ишингиз юришиб, бу китобга бир дуч келиб қолган экансиз, ҳеч иккиланиб ўтирмасдан, бирйўла кўпроқ сотиб олаверинг. Уни кулгисевар дўстларингизга совға қилсангиз, кейинчалик Сиз дан жуда-жуда миннатдор бўлиб юришларига асло шубҳа йўқ. Бинобарин, чапаниларнинг чапаниси сифатида донг таратган Гул мат Шоший ҳангомалари илгари тўрт марта кетма-кет нашр этилишига қарамай, тезда қўлма-қўл бўлди-кетди. Шеърларда XIX аср охирлари XX аср бошларидаги муҳит ва воқеалар яққол акс этиб туради, руҳи ва тили ҳам ўша даврга хосдир. Бу тўпламга Гулматнинг невараси бўлмиш Кулкул афанди ғазаллари ҳам киритилди. Ўқиб кўриб, неваранинг бободан унчалик қолишадиган ери йўқлигига амин бўласиз. Янгилари қўшиб тўлдирилган бир китоб кулгини ўқиб, бир қоп семириб юраверинг.