Ўрик гули. Юлдуз Зохир
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўрик гули - Юлдуз Зохир страница

Название: Ўрик гули

Автор: Юлдуз Зохир

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-372-83-02

isbn:

СКАЧАТЬ itle>

      ШЕЪРИЯТ ШАЙДОСИ

      Поэтиканинг ўзига хос гўзаллиги шундаки, ҳар бир ижодкор дунё вужудини ўз кўзи билан кўради, ўз қалби билан ҳис қилади, шундан илҳомланиб бошқаларникидан фарқ қиладиган гўзал ташбеҳлар, образлар – асарлар яратади.

      Деразамнинг олдида бир туп,

      Ўрик оппоқ бўлиб гуллади,

      – сатрларини (Ҳ. Олимжон шеъри) эшитган ўзбек ўқувчисининг юраги оппоқ эзгу ҳисларга тўлади. Бир қараганда гуллаётган ўрик ҳақида бундан ошириб ёзиб бўлмаётгандек туюлади. Аммо ижодкор ана шу гуллаётган ўрик манзараларининг янги-янги қирраларини кашф эта билиб ўз асарига олиб киради ва ўзига хос гўзаллик намуналари яратади.

      Ёш ижодкор Юлдуз Зоир ана шундай машаққатли йўлдан ўзига хос жилға очишга интилади.

      Илҳом бериб менга туганмас,

      Дил фаслида гуллади ўрик.

      Оппоқ тоъле бўлиб ҳамнафас,

      Орзуимга бўлади шерик.

      Юлдузнинг бошқа шеърлари билан ҳам танишар экансиз, кўз ўнгингизда табиатга, Ватанга, Инсонга, гўзалликка меҳр-муҳаббат билан қаровчи бироз ҳаёлчан фикрчан, изланувчан лирик қаҳрамон намоён бўлади. Гўзалликка шайдо дилларни ўйлантириб қўяди. Бу фикрлар Юлдузнинг адабий келажагига умид билан қарашга ундайди. Биз ёш ижодкорга сермашаққат йўлда омад тилаб қоламиз.

Туроб МАҚСУД,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасиЖиззах вилояти бўлими масъул котиби.

      ЎРИК ГУЛИ

      Илҳом бериб менга туганмас,

      Дил фаслида гуллади ўрик.

      Оппоқ тоъле бўлиб ҳамнафас,

      Орзуимга бўлади шерик.

      Илдизидан куч олар сабр,

      Танасида яшар дардлари.

      Ёниқ ҳислар улашар бугун,

      Гуллаёзган ажиб фардлари.

      Майлига куз, майли ёз бўлсин,

      Ҳатто аёз кезган чоғида.

      Шохларига илиб шода дур,

      Ўрик гуллар кўнглим боғида.

      ВАТАН

      Менинг йўлларимга ташбеҳлар сочиб,

      Кириб келаётир олтин куз – бир сўз.

      Шу азиз Ватанда чўлларни қучиб,

      Яйрайди, гўзал шеър айтади бир қиз.

      Тонг чоғи шафақлар уйғонар аста,

      Гулларнинг лабида титрайди маржон.

      Сенинг юрагингда, бағрингда мен ҳам

      Яйраб ўсаяпман Ватан – онажон.

      Сени жондан ортиқ севаман айтсам,

      Бепоён кўксингда митти юлдузман.

      Қарзимни узиш чун не қилай айт сан?

      Сени асрагувчи куч – тирик сўзман.

      «Ўйласам…»

      Ўйласам…

      Тотли ҳислар эркалар дилим,

      Кулгучимда ўйнайди қуёш,

      Дил тубида ўстирган гулим.

      Айро йўлда бўлади бардош

      Кўнглим уқмас ҳеч қандай сўзим.

      Кўрсам…

      Хаёлимда туғилар орзу,

      Юрагимда яшаганингчун,

      Алвон ҳислар қуршови ичра.

      Бугун яна келмадинг нечун?

      Кутар интиқ йўлингда кўзим –

      Билсанг…

      Юрагимда тошар ғалаён

      Кўчам томон бурганингда юз.

      Кўз тўқнашар, диллар сўзлашар,

      Суҳбатлашар бесасу бесўз,

      Эҳ соғинчлар йиғлайди сим-сим.

      МАЖНУНТОЛ

      Сув бўйида турган мажнунтол,

      Бошинг эгик сурарсан хаёл.

      Нечун рангинг жуда сарғайган,

      Куз келмасдан турарсан беҳол.

      Соғинганда сочларинг тараб,

      Дилинг эзиб қийналасанми?

      Дилкашларга бўласанми зор,

      Айтолмайин ийманасанми?

      Тунлари ҳам қаролмай кўкка,

      Маъюсланиб боқасан сувга.

      Сувда аксин кўрсатаётган,

      Ҳижрон гули – сирли юлдузга.

      ТУН МАНЗАРАСИ

      Тун, фусункор сокин бир палла,

      Қотиб ухлар бутун табиат.

      Мен фақат ухлолмай оввора,

      Юрагимда тўлғонар ҳайрат.

      Тун. Янграйди бақалар куйи,

      Саратон-чи, басталар қўшиқ.

      Ҳайрат ила тинглайман суюб,

      Тун куйига бўлдим мен ошиқ.

      Туғён урар ажиб ҳиссиёт,

      Бир фарахбахш орзу ўйида.

      Оқ қоғозга тўкиб дардларим,

      Тунни суйдим назм куйида.

СКАЧАТЬ