Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз? - Юлдузхон Назар страница 5

Название: Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?

Автор: Юлдузхон Назар

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6607-5-5

isbn:

СКАЧАТЬ қайси оламдан келганлигимизни, нима учун бу оламга келганимизни билмаймиз. Аслида бизнинг руҳимизни Аллоҳ танамиздан аввал яратган экан. Танамизга киргунича бизнинг руҳимиз 50 000 йил аввал яратилган! Бу дунёга келишдан олдин биз ҳар биримиз Аллоҳ олдида туриб : “ Сен менинг Роббимсан! Фақат сенга иймон келтираман, фақат сенгагина сиғинаман”, деб ваъда берган эканмиз. Бу оламга келиб руҳимиз жисмимизга кирганидан сўнг, биз Аллоҳга берган ваъдамизни унутиб қўяр эканмиз.

      “Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир. Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр қиладилар: “Эй Роббимиз! Бу Коинотни беҳуда яратмагансан!”… (Оли Имрон сураси, 190,191-оятлар).

      Ҳа, Улуғ Аллоҳ субҳоналлоҳу таоло бу сирли Коинотни беҳудага яратмаган!

      Эътибор қилинг: Коинотдаги ўзаро тортишиш кучи, сайёраларнинг ўзаро ҳаракати ҳаммаси инсон учун ишлайди; Ердаги табиат ҳодисалари ҳаммаси инсон учун ишлайди; Тупроқдан тортиб, Ердан униб чиққан, биз учун озиқ бўладиган экинлар, кўзларимизни қувонтирадиган ўсимлик, дарахт, гуллар ҳам инсон учун хизмат қилади; ҳаттоки ҳайвонот олами ҳам инсон учун хизмат қилади; бошимиздан тортиб, то оёғимизгача бўлган аъзоларимиз биз учун хизмат қилади; Танамиз ичидаги ҳар бир организм, система, триллионлаб тўқима ва ҳужайралар биз учун хизмат қилади. Булар ўз-ўзидан, ўз ҳолича ишламайди, ҳар нафасда уриб турган юрагимиз ўз-ўзидан ишламайди. Буларни яратган Аллоҳ уларнинг ишлашини ҳам таъминлаб туради! Улар Аллоҳнинг амри билан ишлайди. Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ одамни барча мавжудотлар ичида буюк қилиб яратди. Қаранг, Коинотдан бошлаб то Ердаги барча нарса биз учун хизмат қилар экан! Субҳоналлоҳ! Аллоҳ бизга имкон берди. Ана шу нарсалар ҳақида тафаккур қилиш имконини берди, биз яшаётган Сомон йўли галактикасида бизнинг ўрнимиз қаерда ва нимада эканлигини англаш, тафаккур қилиш қобилиятини берди. Ахир Аллоҳнинг амри билан ҳар сонияда олган ҳар бир нафасимиз қаердан келиб, қаерга кетаётганини биз билишимиз керак-ку! Чиқарган нафасимиз йўқ бўлиб кетади, деб ўйлайсизми? Йўқ. Ичимиздан чиққан ҳар бир нафасимиз Коинотга боради. Ер ўз ўқи атрофида айланишига, унинг тортишиш кучи борлигига эътибор беринг: ана шу жойда сиз турибсиз. Чиқарган нафасингиз яна ўзингизга қайтиб келади. Яхши ўй, хаёллар билан чиқарган бўлсангиз, яхши ниятларингиз моддийлашиб ўзингизга қайтади, ёмон хаёллар билан чиқарсангиз, бу ҳам моддийлашиб ўзингизга ёмон бўлиб қайтади. Субҳоналлоҳ! Биргина нафас ҳақида тафаккур қилсангиз қанча нарсадан огоҳ бўлар экансиз! Биз танамизда айланиб доимо ҳаракат қиладиган қон ҳақида нима биламиз? Медицинада инсон қонини биохимик таҳлил қилиб, бемор одамга ташхис қўйишади, қон орқали одамдаги касалликларни аниқлашади. Қон одам организмидаги барча тўқималарга кислородни етказиб бериб туради. Ана шу ҳаракатни бизнинг танамизда у соатига 40 км тезлик билан амалга оширар экан. СКАЧАТЬ