Қасоскор қашқирлар 2-китоб. Исокжон Нишонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасоскор қашқирлар 2-китоб - Исокжон Нишонов страница 9

Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб

Автор: Исокжон Нишонов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4051-3-4

isbn:

СКАЧАТЬ Тушларимда ҳам лаънати пулларни кўраман! Бугундан ортиқ кутолмайман!

      – Ўринли таклиф, – гапга қўшилди Витя. – Ишдан кейин ҳаммамиз йиғилайлик. Маслаҳатни бир жойга қўяйлик!

      Унинг ҳам хаёлидан пул кетмасди. Ўзига қолса, бу ишни ёлғиз, шерикларини орага суқмасдан уддаламоқчи эди. Афсуски, пул яширилган жойни у ҳам билмасди.

      Улфатлар ишдан кейин кечки овқатни бирга қилишди. Бир шиша арақни майдалаб ичишди. Ҳамид дўстларига Баронни кечадан бери ўзгариб қолганидан шикоят қилди.

      – Лўли мендан хонасининг калитини тортиб олди. Қоғозларни топширишимни айтди. Фақат янги ҳисобчи келмаяпти.

      – Барон сенга ишонмай қўйган, – деди Витя. – Бугун – эрта уйидан ҳайдайди.

      – Гуноҳ иш қилмадим, топшириқларини ўз вақтида бажармоқдаман! – соддалик билан деди Ҳамид.

      – Чол бекордан-бекорга қўлингдан калитни тортиб олмаган, ҳужжатларни топширишингни талаб қилмаётган, бирор айб қилгандирсанки, шундай қилган!

      – Унда ишни пайсалга солмай тезлатишимиз керак! – уни қувватлади Володя.

      – Тўғриси кутиш менинг ҳам жонимга тегди. Эртага ҳайдаб юборса қаерга бораман?

      – Дўстларим, – деди Витя шивирлаб. – Барон бугун тунда лўлиларнинг қандайдир маросимига боради. Эрталаб қайтиб келади. Ишни тунда бажарамиз! Соатларингни тўғрилаб олинглар. Операция тунги соат ўн иккида бошланади!

      – Борди-ю, хўжайин келиб қолса-чи? – Бу ҳамма нарсага шубҳа билан қаровчи Ҳамиднинг сўзи эди.

      – Эшик олдида Витяни қолдирамиз. Келиб қолса, остонадаёқ бошига туқмоқ билан урасан! – буюрди Володя.

      – Мен-а? – худди ҳозир чолни урадигандек қурқиб кетди Витя. – Илтимос, бу ишни менинг зиммамга юклама. Умримда одам урмаганман.

      – Аҳмоқ, урмаган бўлсанг энди урасан. Кўз олдингга Баронни эмас, қопоғон итни келтириб ур!

      – Сандиқнинг калити Бароннинг ҳамёнида туради. У сиз очиб бўлмайди. – деди Ҳамид. – Бирорта темир буюм тайёрлаб қўйишимиз керак. Калит ўрнида ишлатамиз…

      – Сандиқни очишии менга қўйиб қўй, – керилиб жавоб қайтарди Валодя.

      – Ўйлаб қўйган режамизнинг муваффақиятли амалга ошиши учун кўтардик, – Витя қадаҳларга арақ қуйди.

      Ўша оқшом Барон шаҳардаги ишларини тугатиб, дўстларининг ҳузурига жўнаб кетганди. Аниса ўзини милицияга тутиб бергани, Алёнани эса Москвага жўнаб кетаётганидан кўнгли хотиржам тортганди.

      – Мен сени кузатиш учун аэропортга чиқмайман, оппоғим, – деди қизи билан хайрлашиш олдидан. – Ўзинг биласан, кўпчилик мени танийди. Ёнингда юрганимни кўришса, шубҳаланишлари мумкин.

      – Бундан асло хафа эмасман, ота. Сиз мен учун қўлингиздан келган ҳамма ишни қилдингиз! Маблағларингизни сарфладингиз. Ўлмасам, уларни қайтараман! Барон фарзандини бағрига олди.

      – Нимаики топган, тўплаган бўлсам, барчаси сен учун, сенинг бахтинг учун!

      Чол шу сўзларни айтиб йиғлаб юборди…

СКАЧАТЬ