Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб
Автор: Исокжон Нишонов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-4051-3-4
isbn:
– Мен доктордан қўрқаман, амаки, – деди Аниса чўчиб.
– Бунинг қўрқадиган жойи йўқ, қизим, улар ўн дақиқада юзингдаги тиртиғингни олиб ташлашади.
Аниса Бароннинг таклифига кўнди.
Чол ўзига қарашли докторнинг ҳузурига қизни бошлаб борди. Кекса шифокор қизнинг юзидаги чандиқни диққат билан кўрди.
– Йигирма дақиқада чандиқни йўқотиб ташлаш мумкин, – деди Баронга.
– Жароҳатнинг битишини неча кун кутаман? – сўради тоқатсизланган чол.
– Бир кун!
Бир кун барибир йилдан кўпроқдек туюлса-да, Барон ноилож рози бўлди.
Аниса ўша соатдаёқ операция столига ётди. Ярим соат давом этган операция жараёнида қизнинг юзидаги нуқсон олиб ташланди. Жарроҳлик амалиёти учун Бароннинг ҳамёнидан ўн минг доллар маблағ кетди.
Эртаси куни Анисанинг юзидан докалар олинди. Унинг қўлига ойнани тутқазишди. Аниса аксини кўриб, ўзини танимай қолаёзди. Юзидаги чандиқ йўқолганди. Бурнининг пучуқлиги ҳам билинмасди. Ёш қизлардек гўзал ва дилбар қиёфага кирганди. Барон ҳам рўпарасида ўзининг эркатой ва қувноқ қизини кўргандек суюнди.
– Қачон бизга рухсат берасиз, доктор? – сўради бетоқлатланган Барон. У кечадан буён касалхонада яшаб, қизининг тақдиридан хавотирда эди.
– Яна бир кун сабр қилинг, – деди шифокор.
– Бардошим тугади, азизим – жавоб қилди Барон. – Рухсат беринг, биз қайтайлик! – Айни дамда кекса лўлининг юрагини қандайдир нохуш ҳислар чулғаб олганди.
– Унда эрталаб кетасиз. Биз ўзимизнинг охирги муолажаларимизни ўтказайлик.
– Яна қандай муолижалар ўтказасиз? – таажжубланди лўли чол.
– Малҳам суртаб қўямиз. – жарроҳ уни ранжитмаслик мақсадида шундай деди.
Барон рози бўлди.
Уйга қайтишган заҳоти Барон ваъдасининг устидан чикди. Аниса учун шаҳар марказидан уч хонали уй олиб берди. Банкка пул ўтказди. Шундан сўнг уни дала-ҳовлисига олиб кетди. Алёна қиёфадошини кўриб, таёқдек қотиб қолди.
– Бўлиб ўтган воқеани рўйи-рост айтиб бер. – деди Аниса дугонаси билан кўришиб бўлгач.
Алёна ўша кунги воқеани, хона ичидаги жиҳозларни, ўртада бўлиб ўтган гап-сўзларни, ҳатто Маҳмуд унинг қайси қўлидан ушлаб, тўшакка тортганини гапириб берди.
– Энди сен ўзингни озодман, деб ҳисоблайвер. – деди Аниса дугонасини бағрига босиб. – Турмага мен кираман!
– Менинг ўрнимга жазога тортилаётганингдан изтиробдаман, – Алёна кўз ёшларини артди. – Виждон азоби мени бир умрга тинч қўймаслигига ишонаман!
– Кўпам қайғураверма, сен ўзингнинг номусингни ҳимоя қилгансан. Ўрнингда мен бўлганимда ҳам шу йўлни тутган бўлардим. Бунинг учун қонун мени ҳимоя қилади. Суд нари борса, беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилади. Балки қамамас!
– Гапингта тушунмадим, – деди Апёна. – Нега бундай деяпсан?
Аниса дугонасининг СКАЧАТЬ