Қасоскор қашқирлар 2-китоб. Исокжон Нишонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасоскор қашқирлар 2-китоб - Исокжон Нишонов страница 7

Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб

Автор: Исокжон Нишонов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4051-3-4

isbn:

СКАЧАТЬ этилган қотилликда унинг қўли борлиги аниқланганди. Марҳум хонасидаги идишларда қолган бармоқ излари, қўл телефондаги рақамлар, пастки қаватдаги гувоҳларнинг кўрсатмалари қотиллик Алёна томонидан содир этилган, деган қарорга келишга асос бўлганди. Изқуварлар жиноятчини лўлилар яшайдиган мавзелардан суриштира бошлашди. Ҳатто Бароннинг уйини кузатувга олишди. Лекин тез орада бу ерда қизнинг яшамаслигини билишиб, ҳафсалалари пир бўлди. Улар гумондорни «эри билан Чеченистонга қочиб кетган», деган хулосага ҳам келишганди.

      Алёна қотилликни содир этганидан сўнг уйига қайтиб келиб, Қодирга бўлиб ўтган воқеани гапириб берганди ва уни зудлик билан ўз юртига жўнаб кетишга кўндирганди. Шундай қилганда милицияни чалғитиш мумкин, деб ўйлаганди.

      Бароннинг юраги ёнарди. Ўйлаган режасини тезроқ амалга оширишга, шу йўл билан қизини қамоқдан сақлаб қолишга шошарди. Гарчи лўлилар бошлиғининг ваъдасини олган бўлса-да, бунга қаноат қилмай, Жамбулдаги лўлиларнинг етакчисига кун ора сим қоқиб, Анисани тезроқ топишда ёрдам беришини илтимос қилди. Барча лўлилар уни излашга тушишди. Бироқ улар қизнинг ўнлаб исмдошларини топишган бўлишса-да, уларнинг бирортаси Барон таърифлаган қизга ўхшамасди. Бирининг ёши, бошқасининг афти-ангори тўғри келмасди. Ниҳоят, юқорида бизга маълум бўлганидек, Макарнинг одамлари Жамбулдан Анисани топишганини Баронга маълум қилишди.

      – Уни зудлик билан олдимга жўнатинглар, – илтимос қилди Барон.

      Лўлилар ўша куниёқ қизнинг қўлига пул тутқазиб, машинага ўтқазишиб, Бароннинг ҳузурига жўнатишди.

      Тонг саҳарда Анисани Бароннинг ўзи кутиб олди. У қизни машинадан тушиб келаётгандаёқ таниди. Юраги патиллаб ура бошлади. Унинг нафақат чеҳраси, балки бўйи-басти, юриши ҳам фарзандига жуда ҳам ўхшарди.

      – Нега мени кутиб олиш учун Алёнанинг ўзи чиқмади? – йўлга чиқишганда сўраб қолди Аниса.

      – Бунинг сабабини борганингда ўзи гапириб беради, қизим, – деди кекса лўли.

      Улар уйга етиб келишди. Аниса ўзининг ёшлик чоғлари ўтган Бароннинг ҳовлисини дарров эслади. Бироқ уни кутиб олиш учун ичкаридан Алёнанинг чиқмаганидан баттар таажжубга тушди. Барон унинг дилини ранжитмаслик мақсадида кечирим сўради. Бўлиб ўтган воқеаларни ипидан игнасигача гапириб берди. Аниса қариянинг сўзларини диққат билан тинглади.

      – Мен аввал дугонам билан кўришсам, – деди қиз. – Бўлиб ўтган ишларни сўраб-суриштирсам. Воқеани қанчалик яхши билсам, терговда жавоб беришим шунчалик осон бўлади.

      – Албатта, сени Алёна билан учраштираман. Истасанг, ҳозироқ унинг олдига бошлаб бораман!

      – Лекин мен бекордан-бекорга қизингизнинг айбини бўйнимга олмайман, – деди Аниса қариянинг сўзини кесиб.

      – Қандай шартинг бор? – сўради Барон. У қизнинг барча таклифларига, оғзига сиққан пулни ҳозироқ қўлига тутқазишга шай турарди.

      – Биринчи шартим, – дея гап бошлади Аниса. – Шу шаҳардан менга уч хонали квартира олиб берасиз.

      Уч хонали уйнинг баҳоси қанча туришини Барон яхши биларди. Аммо ҳозир уйнинг қиймати чолни қизиқтирмасди. Кўз СКАЧАТЬ