Қасоскор қашқирлар 2-китоб. Исокжон Нишонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасоскор қашқирлар 2-китоб - Исокжон Нишонов страница 6

Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб

Автор: Исокжон Нишонов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4051-3-4

isbn:

СКАЧАТЬ хонаси томон юрди. Бироз ўтиб Барон уйқусираган кўзларини ишқалаб, деразадан бошини чиқарди. Эшик олдида турган йигигни танимади. «Мелисадан бўлса керак», деган фикр вужудини титратиб юборди.

      – Менда нима ишинг бор?

      Элёр унинг олдига келди.

      – Салом!

      – Кимсан?

      – Мени «Тилла йигит» жўнатди, – деди паст овозда.

      Бароннинг юзига қизиллик югурди.

      – Ичкарига кир!

      Меҳмон кирди.

      – Сени илгари кўрмаган эканман, исминг нима?

      – Элёр! Илгари келганман, эсингиздан чиқаргандирсиз-да?

      – Икки-уч кун аввал Анвар келувди, сен нимага келдинг?

      Элёр орқа-олдига қараб, овозини боягидан пасайтириб деди:

      – Жуда муҳим иш билан келдим, амаки…

      – Қандай муҳим иш экан?

      – Қоплоннинг бошига мусибат тушди…

      – Мусибат?

      – Шундай…

      – Икки уч-бор телефон қилдим, олмади…

      – Олдингизга ёрдамчисини жўнатган.

      – Қаерда?

      – Меҳмонхонада, сизни кутяпти.

      – Нега ўзи келмади?

      – Бу ерга келолмайди. Сизнинг боришингизни илтимос қилди.

      – Мен ҳозир!

      Барон ўрнидан турди ва кийиниб ташқарига чиқди. Улар меҳмонхонага етиб келишди.

      – Уйингизда Ҳамид исмли йигит яшаркан, – деди Шуҳрат Шарифович Барон билан саломлашиб бўлгач.

      – У хизматкорим.

      – Ўша йигит бизга керак бўлиб қолди.

      – Уни сенга беролмайман.

      – Нега? – ажабланди изқувар.

      – Ишларимни ўша бошқаряпти!

      Шуҳрат Шарифович бўлиб ўтган ишлар ҳақида Баронни хабардор қилди. Лўли чолнинг қошлари чимирилди.

      – Ахир улар қалин дўст эдилар-ку? – деди изқуварнинг таъсирли ҳикоясини тинглаб бўлгач.

      – Ҳа, улар сиз айтгандек қалин дўст эди. Аммо одамнинг ичини билиб бўлмас экан. Қоплонбекнинг обрўсини тўкиш учун ўзи содир этган бир қатор жиноятларни унинг зиммасига ағдаришга уринди. Йигитларининг иккитаси терговда. Шаҳардагилар Қоплонбекка шубҳа билан қарашмоқда. Уни ва одамларининг ҳақлигини исботлаш учун Ҳамид бизга ҳаводек зарур.

      – Мен уйимда илон сақлаётган эканман-да. Унинг қонхўрлигини билмас эканман, – афсусланди чол бошини чайқаб. – Омборхонани, уйимнинг калитларини қўлига топшириб қўйганман. Ҳозироқ бориб уларни тортиб оламан!

      – Бундай қила кўрманг, – деди Шуҳрат ака Барон худди кетиб қоладигандек унинг тиззасига қўлини қўйиб. – У шубҳаланиб қолиши мумкин. Қочириб юборсак, қилган ҳаракатларимиз чиппакка чиқади. Озгина сабр қилинг! Ҳеч нарса билмаган одамдек юраверинг!

      – Бу гапларни эшитгандан кейин тоқат қилолмайман! Юрагим қандайдир нохушликни сезяпти. Назаримда, уйимдаги бор бисотимни СКАЧАТЬ