Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб
Автор: Исокжон Нишонов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-4051-3-4
isbn:
– Ким экан? – чол тўхтади ва хизматкорининг кўзларига тикилди. Юрагидан бир нима узилиб тушгандек бўлди.
– Исмим Яшнар, озарбайжонлик дўстларининг ўғлиман, деди.
– Яшнар дедингми? – Қария хира тортиб қолган хотирасини қанчалик титкиламасин, Яшнар исмли танишини эслай олмади.
– Озарбайжонда менинг Яшнар исмли танишим йўқ! – деди ўзига-ўзи гапиргандек. Бироқ унинг ороми бузилганди. «Ҳойнаҳой, милиииядан бўлса керак», деган ўй миясига михдек санчилди. «Уларнинг шунақа найранглари бўлади. Ўзларини гоҳ таниш, гоҳ туғишган қилиб кўрсатишади». Бароннинг юрагига ғулғула тушганди. У уйга кирмади.
– Мени сўрашса иш билан кетганимни айт? – деди хизматкорга юзланиб. – Ичкарига ҳеч кимни қўйма!
– Қачон қайтасиз, хўжайин?
Барон Ҳамидга ўқрайиб қаради.
– Хоҳлаганимда!
У ерга тупуриб, орқасига қайрилиб, инламай уйдан чиқиб кетди.
Милицияни эслаганида кўз олдига қизи келганди. Икки кундан бери уни кўргани йўқ. «Қийналиб қолмадимикин? Озиқ-овқати тугаб, оч ўтирган бўлсая, балки у шўрликни мелиса тутиб кетгандир?» Ота юраги ҳар хил ваҳималардан патиллаб, қизининг олдига жўнади.
Барон эшикдаги қулфни кўрганида ваҳимадан гурсиллаб тепаётган юраги андак босилди. Ўзи беркитган қулфини очди. Алёна қоронғи хонада ёлғиз ўтирарди. Уйга кирган падарини оёқ товушидан таниди. Ўрнидан турди.
– Ота!
– Алёна, оппоғим, зерикмадингми?
Улар бир-бирларини бағриларига босишиб, унсиз йиғлашди. Барон қизинипг озиб-тўзиб кетганини қўллари ила ҳис этди. – Қийналдингми, оппоғим?
– Ёлғизлик азоб экан, ота!
– Озгина сабр қил. Кейин уйга қайтасан.
– Мени милиция излаётгандир?!
– Улар сездирмай изингга тушган кўринади.
– Сизга қийин бўлди, ота. Мелисалар сизни ҳам тинч қўйишмайди, деб қўрқаман!
– Хавотир олма, оппоғим, уларга қандай муомала қилишни ўзимни яхши биламан.
Барон титроқ қўллари билан қизининг пешонасини силади. Режасини Алёнага айтишга шошилмади. «Ҳозирча билмай тургани дуруст», деб ўйлади. Анисани тополмаса, қизи ноумид қолади.
– Ота, балки ўзим мелисага борганим маъқулмикин?
Кутилмаган саволдан кекса Барон қалқиб тушди. У ялт этиб қизига юзланди. Ним қоронғу хонада Алёнанинг кўзларида ёш кўрди. Отанинг юраги баттар эзилди.
– Айбимга иқрор бўлсам, суд менга енгиллик берар.
– Ундай қила кўрма, оппоғим. Сенинг турмада ўтиришинг мен учун иснод! Шу пайтгача мағрур яшадим, ҳеч кимнинг олдида тилим қисилмади, бошим эгилмади. Кексайганимда шарманда бўлишни, бошим кўксимга осилиб тушишини истамайман! Агар мен ўйлаган режа амалга ошса, сен ҳам бошингни баланд кўтариб юришинг мумкин, оппоғим!
Барон қизинипг олдида узоқ ўтирди. Ўз қўли билан унга овқат едирди. Шунда қизининг гўдаклик чоғлари эсига тушди. Болалигида ҳам уни ўзи овқатлантирарди. СКАЧАТЬ