Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб
Автор: Исокжон Нишонов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-4051-3-4
isbn:
– Витя, сен оча қол! – деди у шеригига.
– Зарур кептими? Баронга рўпара келсам сўкиш эшитаман.
– Володя, балки сен очарсан?
– Бу менинг хизмат доирамга кирмайди, биродар, ҳар ким ўз вазифасини бажарсин.
Ҳамид остонада бошидаги шляпасини қошигача тушириб, устидаги плашчининг ёқасини кўтариб олган одамни кўриб, юраги шув этди. Унинг юмалоқ, буғдой рангли юзини, қирғий бурнини, кийимлари яшириб турарди. Фақат совуқ ялтираб турган мовий кўзлари кўриниб турарди
– Ким керак сизга? – оғзидан титраб чиққан сўздан Ҳамиднинг ҳаяжонланганини билиш мумкин эди.
– Баронни чақириб беролмайсизми?
– Барон уйда йўқ эди, – жавоб қилди Ҳамид.
– Узоққа кетганми?
– Кетган жойларини бизга айтмайдилар.
– Қачон хабар олай?
– Эрталаб келинг!
– Раҳмат сизга. Хайр!
– Кечирасиз, у кишига ким келди, деб қўяй?! – Ҳамид бу саволни атайлаб берганини меҳмон сезди.
– Яшнар келди, денг, озарбайжонлик дўстингизнинг ўғли, десангиз танийди.
Ҳамид эшикни беркитди…
Шуҳрат Шарифович икки нафар йигит билан Олма-Отага кечки пайт етиб келишди. Бароннинг уйдалигини билиш мақсадида Элёрни унинг олдига жўнатишганди. У қайтиб келиб, ўртада бўлиб ўтган воқеадан изқуварни хабардор қилди.
– Ҳамид сизни танимадими?
– Танимади-ю, бироқ шубҳаланди. Озарбайжондан, дўстининг ўғлиман, дедим.
– Яхши қилибсиз!
Улар Баронни кутишга қарор қилишди. Ҳамид қайтиб келгач, дўстлар яна яримлаб қолган шишанинг тепасида тўпланишли. Бироз кайфлари ошгач, гап мавзуси хўжайиннинг бойлигига келиб тақалди. Пулнинг исини олган Володянинг ороми бузилганди. Қўлига каттароқ сармоя тушган куни юртига, қариндошларининг ҳузурига жўнашни ўйлаб юрарди.
– Вақт ўтяпти, биродарлар, хаёл сургунча таваккал қилиб, ишга киришишимиз керак. Акс ҳолда бойликдан маҳрум бўлиб қоламиз.
– Шошилма, – деди Витя кафти билан лунжини артиб. – Ҳамид пулни кўрганига ҳали бир ҳафта бўлгани йўқ. Хўжайиннинг хаёлидан кўтарилсин, акс ҳолда биздан шубҳаланиши муқаррар. Нима дединг, Ҳамид?
– Ақлли одамсан-да, Витя. Шу муштдек каллангдан ақлли фикрлар чиққанига қойилман. Лекин виж-виж ақл тошган калланг билан лўли чолнинг уйида хизматкор бўлиб юрганингга доғман-да, дўстим.
– Демак, яна кутар эканмиз-да, – масхараомуз жилмайиб қўйди Володя. – Тўғриси бу ерда ишлаш жонимга тегди. Рус ўрмонларини соғинганман. Ҳар сафар юртимни эслаганимда, хўрлигим тутиб, йиғлагим келади. Эҳ, Витя, Витя! Қани шаробингдан қуй, юрт соғинчида ёнган юрагимга малҳам бўлсин!
Володя шишани ўзи олди ва қадаҳга тўлдириб арақ қуйди, уни бир симиришда бўшатди.. Газак ўрнига бошидаги кепкасини искади.
Володянинг сўзларини эшитиб, Ҳамиднинг СКАЧАТЬ