Қасоскор қашқирлар 2-китоб. Исокжон Нишонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасоскор қашқирлар 2-китоб - Исокжон Нишонов страница 2

Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб

Автор: Исокжон Нишонов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4051-3-4

isbn:

СКАЧАТЬ – деди қизининг кўз ёшларини артар экан ва бирдан Алёнанинг қизариб кетган кўзларига соғинч-у меҳр эмас, балки оғир мусибат соя ташлаганини оталарга хос сезги билан пайқаб қолди…

      – Не бўлди сенга, оппоғим? – Бароннинг юраги ортга тортиб, вужуди титраб кетди.

      – Одам ўлдирдим, ота? – ғамғин овозда шивирлади Алёна. – Маҳмудни отиб қўйдим…

      – Қачон? Нега? – отанинг овози ҳам титраб чиқди.

      – Кеча, – деди қиз Бароннинг кўксидан бошини кўтарар экан. – Мени милиция қидиряпти.

      – Қани, ичкарига кирайлик, оппоғим. Нима ишлар бўлганини менга бир бошдан тушунтириб бер!

      Ичкарига киришди. Алёна бўлиб ўтган воқеаларни рўйи-рост гапириб берди. Ота унинг сўзларини бош эгиб, ғамга ботиб, гоҳи гоҳида оҳ уриб тинглади.

      – Келишимни кутсанг бўларди-ку, оппоғим? У ярамас билан қандай муомала қилишни мен яхши билардим. Керак бўлса ўзим мана шу қўлларим билан бўғиб ўлдирардим.

      Алёна отасининг елкасига бошини қўйиб ғамғин оҳангда сўради:

      – Энди мени қамашади, ота…

      – Ташвишланма, оппоғим. Бир иложини қиламиз. Мени Барон дейишади. Сени турмада ўтиришинг мен учун номус.

      Чол ўйга толди.

      Алёна йигирма йил ота бағрида яшади. Барон уни камситмади. Ҳам оталик, ҳам оналик меҳрини бериб тарбияладн У қизига шу қадар ўрганиб қолганди-ки, ўзини Алёнасиз бир сония ҳам бахтли ҳис этолмасди. Қаерга бормасин, ўзининг қадрдон дўстлари даврасими, базм-жамшидлардами қизига бўлган соғинч ва меҳр бир зум ҳам унинг юрагини тарк этмасди. Қадаҳ кўтараётганда, аввало, қизининг соғлиги учун ичарди. Энди уни турмада ўтиришига қандай чидайди? Бароннинг юраги бундай айрилиққа дош бера оладими?

      Барон юрагини сиқиб, кўз олдига қоронғулик пардасини ташлаётган ғамни оҳ уриш билан бўшатди. У ўрнидан турар экан, қизининг ҳам билагидан тутиб, унинг туришига ёрдамлашди. Кўзига Алёна бир неча кун ичидаёқ сарвдек қомати букилиб, гулдек юзи сўлиб қолгандек кўринди.

      – Ўзингни қўлга ол, қизим, мен тирик эканман, сени ҳеч ким қамоққа тиқолмайди. Юрагингдаги қўрқув ва ваҳималар ўрнини шодлик қувончга бўшат. Илгари қандай яшаган бўлсанг, шундай яша. Мен ўзимнинг нимага қодирлигимни кўрсатаман! Сендан илтимос, ҳозирча ҳеч кимнинг кўзига кўринма. Яхшиси дала – ҳовлимизга жўна. У ерга ҳеч ким сени излаб бормайди.

      – Яхши, ота, – деди Алёна. – Сиз нима қиласиз?

      – Мен икки-уч кундан сўнг оллингга ўтаман!

      Барон ўз хонасига кириб, кийимларини алмаштириб, ҳамёнини пулга тўлдириб, уйдан чиқиб кетди. Қаерга ва кимнинг олдига кетаётганини, ҳатто қачон қайтишини хизматкорларидан яширди. Кекса лўли Қарагандага йўл солганди. Шаҳарга етиб келганида вақт пешиндан ўтганди. Лўлиларнинг етакчиси шу шаҳарда яшарди. Ёши етмишлардан ўтиб қолган бўлса-да, қадди-қомати барваста, кўринишидан анчагина бақувват бўлган бу одамни Макар, деб аташарди. У ўзини ҳамиша СКАЧАТЬ