Қасоскор қашқирлар 2-китоб. Исокжон Нишонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасоскор қашқирлар 2-китоб - Исокжон Нишонов страница 13

Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб

Автор: Исокжон Нишонов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4051-3-4

isbn:

СКАЧАТЬ Учрашадиган кимсалар бусиз уни танишармикин? Мирхолдор «уларда ҳам шундай узук бор», деб тайинлаганди. Энди Султонхон уларни излайди. Ҳар бир одамнинг бармоғига боқади. Аёл орқага қайтишга қарор қилди. «Бўлиб ўтган ишлардан Мирхолдорни хабардор қиламан», деб ўйлади… У йўлдан ўтаётган машиналарга қўл кўтарди. Бири тўхтади. Ҳайдовчидан темир йўл бекатига ташлаб қўйишни илтимос қилди.

      Бекатда йўловчилар кўп эмасди. Султонхон бўш ўриндиққа ўтирди. Чарчаганди, кўзларига уйқу тўр ташлаганди. Бунинг устига қорни ҳам очганди. Аёл буфетдан егулик харид қилди.

      – Ёнингиз бўшми? – эркак кишининг овозини эшитган жувон бошини кўтарди. Рўпарасида пўрим кийинган, кўринишидан талабага ўхшайдиган йигит турарди.

      Бўш, – хушламай жавоб қайтарди аёл.

      Йигит ўтирди. Сумкасидан газета олиб варақлади. Аёлнинг юраги негадир безовта бўлди. Хаёлига ҳар турли фикрлар келди. Ваҳимага тушди. «Яна изимга тушишибди», деб кўнглидан ўтказди. Кетмоқчи бўлди, аммо улгурмади.

      – «Дори» ёнингиздами?

      Султонхон қулоғига чалинган овозни эшитиб, йигитнинг қўлига қаради. Бармоғида бриллиант кўзли узук ялтираб турарди. У ўз одами эканлигини билди.

      – Мирхолдор ташвишда! – паст овозда гапирди йигит.

      – Мени Саид Ризонинг қўлига тутиб берди, – ҳасрат қилди аёл шивирлаб.

      – Хабаримиз бор. «Дори» нима бўлди?

      – Ёнимда…

      – Топишолмадими?

      – Топадиган жойга яширмагандим…

      – Раҳмат, ҳозир келадиган поездга чиқинг. Олтинчи вагон, ўн иккинчи хона сизга ажратилган.

      – Қаерда тунаб қоламан?

      Буни одамларимиз маълум қилишади.

      Йигит чиптани аёлнинг ёнига қўйди.

      – Узугимни олиб қўйишди!

      Йигит газетадан бошини кўтарди ва аёлнинг юзига боқди. Лекин гапирмади. Бармоғидаги узукни ечиб, Султонхонга узатди.

      – Ҳозироқ тақиб олинг! Саид қаерда?

      Ризонинг уйида!

      Йигит ўрнидан турди ва ўзини одамлар орасига урди.

      Аёл бармоғига узукни таққан заҳоти чанқоғи қонган ташна одамдек ўзини енгил ҳис этди. Ваҳима ва қўрқувларни унутди.

      Султонхон хонага кирганида, ҳарбий кийимдаги зобитдан ўзга йўловчи йўқ эди. Поезд қўзғалиши биланоқ, ўзига ажратилган ўринга чиқиб ётди. Тезда ухлаб қолди. Кўзини очганда кеч бўлганди. Поезд шаҳар ва қишлоқларни ортда қолдириб, поёнсиз саҳроларда кетиб борарди. Хонада зобит борлиги учунми, чегарачилар уни ортиқча текшириб ўтиришмади. Шунчаки паспортини кўришди, холос. Поезд эртаси куни ҳам йўлда давом этди. Саҳролар тугаб, овул-қишлоқлар кўзга ташланиб, мол-қўй боқиб юрган чўпон-чўлиқлар кўриниб қолганди.

      Поезд эрталаб шаҳарга кириб келди. Жувон қаерда тушишини билмасди. Кечадан бери хонасига биров кирмади. У безовталаниб, тез-тез ташқарига чиқиб турди. Йўлакда тик турганча, ойнага юзини босиб, кўз олдидан лип-лил ўтиб бораётган баланд биноларни томоша қилиб борди. Оёқлари СКАЧАТЬ