Қасоскор қашқирлар 2-китоб. Исокжон Нишонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасоскор қашқирлар 2-китоб - Исокжон Нишонов страница 12

Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб

Автор: Исокжон Нишонов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4051-3-4

isbn:

СКАЧАТЬ увишган оёқларининг чигилини ёзмоқ мақсадида шундай қилганди. Қоплоннинг одамлари келадиган вақт бўлганди. Оқшом кўп ичиб қўйганидан боши зирқираб оғрирди. Ўзини ланж ҳис этарди. У шундоқ олдига келиб тўхтаган машинага ҳам эътибор бермади. Эшик очилиб, пастга тушган одам «Барон», деб чақиргандагина қария ортига қайрилди. Ўн қадам нарида турган кимсани хира тортган, уйқуга тўймаган кўзлари илғамади.

      – Мен Шуҳратман! – ўзини таништирди изқувар. – Шундагина Барон ўзига келди ва келиши керак бўлган одамни таниди.

      – Ҳозир уйингиздан келяпмиз.

      Қария келгувчининг мақсадини тушунди.

      – Қачон олиб кетмоқчисиз? – сўради гарчи уларга эрталаб келишни тайинлаган бўлса-да.

      – Ҳозир қайтамиз. Қоронғу тушгунича чегарага етиб олишимиз керак. – деди Шуҳрат Шарифович.

      – Унда машинани қайтаринг?! – буюрди Барон.

      Кекса лўли машинага ўтирди ва уларни уйига бошлади. Бу орада Ҳамид билан Володя хўжайиннинг ётоғидан олиб чиққан пулларни йўл сумкаларига жойлаб бўлишганди. Витя ҳам ичкаридаги қолган-қутган тақинчоқларни кичкинагина халтачага тиқиштирарди.

      Кўча эшик олдига машина келиб тўхтаганини биринчи бўлиб Володя сезди.

      – Кимдир келди? – деди у ҳадикдан катга-катта бўлиб кетган кўзларини шерикларига қадаб. Ҳаммалари шамдек қотиб қолишди. Машинада Бароннинг келганига уларнинг ишончи комил эди. Эшик тирқишидан қараган Витя машинадан Барон тушганини шерикларига маълум қилди. Володя бояги арматурани қўлига олди ва ўзини эшик орқасига яширди. Уй эгаси остона ҳатлаб ўтиши биланоқ пахмоқ сочли бошига уриб, худди қовоқдек иккига ёриб ташламоқчи бўлди.

      Барон ичкарига кирмади. Остонада туриб овоз қилди.

      – Ким бор, чиқларинг!

      Володя эчкидек сакраб, эшик олдида турган Витянинг ёнига келди ва унинг қулоғига шивирлади:

      – Сен чиқ, ўзингни қўлга ол!

      Витя кўйлаги билан юзини артиб, маст одамдек оёқлари чалишиб, ташқарига чикди.

      – Нима бало, ухламаганмисан, нега оёғинг қалтирайди?! – ўшқирди лўли Витяга юзланиб. – Ё ичиб олдингми? Биламан, мен уйда бўлмасам сенларга байрам бўлади!

      – Ухламадик, хўжайин, – минғирлади Витя. – Сиз келмаганингизга хавотирландик…

      – Ҳамидни чақир! – буюрди Витяга.

      Витя хўжайиннинг сўроқ-саволидан осонгина қутулиб, чаққонгина ортига бурилиб, ичкарига кириб кетди. Бароннинг гапини Ҳамид эшитиб турганди. Юраги орқага тортиб, оёқлари қалтираб кетди. Бироқ унга рўпара бўлмасдан, қошига чиқмасдан иложи йўқ эди. Барон кириб келгудек бўлса, уйдаги аҳволни кўрса, ҳаммаси расво бўлишини, қўлга тушишларини яхши биларди. У шоша-пиша чўнтагидагиларни олиб, кўзга ташланмайдиган жойга яширди. Кийимларини эпақага келтирди, сочларини қўллари билан теккислаб, юзкўзидаги қўрқув ва ҳаяжонни сохта кулгу билан ниқоблаб, эшик томон юрди.

      Шуҳрат Шарифович Барон билан ўзаро суҳбатлашиб турарди.

      – Бизни шаҳардан чиққунча кузатиб қўйсангиз, – деди у уй эгасига. – Ҳамид сиз билан бўлса хавотирланмайди. Шаҳардан чиққандан кейин СКАЧАТЬ