Қасоскор қашқирлар 2-китоб. Исокжон Нишонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасоскор қашқирлар 2-китоб - Исокжон Нишонов страница 11

Название: Қасоскор қашқирлар 2-китоб

Автор: Исокжон Нишонов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4051-3-4

isbn:

СКАЧАТЬ сақланадиган жойни Володяга кўрсатди.

      – Бу ерда ҳеч қандай сандиқ йўқ-ку? – деди ҳайрон бўлган рус.

      – Жавоннинг ичида, – кўрсатди Ҳамид.

      – Аҳмоқ, бунинг ичида сандиқ нима қилади?

      – Ўз кўзим билан кўрганман, Барон пулни шу жавон ичига солганди. Қаеридадир эшик бўлиши керак!

      Улар ойнали жавоннинг эшигини бузишди. Токчаларга териб қўйилган буюмларни ерга улоқтиришди. Унинг ортида сандиқ борлигини ҳақиқатдан ҳам одам тасаввурига сиғдиролмасди. Сандиқнинг эшиги шу қадар мустаҳкам эди-ки, уни очиш унча-мунча одамнинг қўлидан келавермасди. Володянинг темирчиликдан хабардорлиги кўл келиб қолди. У ломни қаерга уришни яхши биларди. Эшикни бузиш анча вақтни олди. Ниҳоят, қулф очилди. Очилди-ю, ҳам Володянинг, ҳам Ҳамиднинг кўзлари соққасидан ирғиб чиқиб кетаёзди. Сандиқ ичида бир эмас, иккита қопда пуллар тахланиб ётарди. Қароқчилар хўжайинларининг бойлиги бу қадар бисёрлигини хаёлларига келтиришмаганди. Сандиқнинг тепа қисмида аёлларнинг тилла ва бриллиант тақинчоқлари териб қўйилганди. Буларга кўзи тушган заҳотиёқ Ҳамид елкаси билан шеригини туртиб, буюмларга чанг солди. Володя ҳам қуруқ қолишни истамади. Қўлига илинган нарсаларни чўнтакларига тиқди.

      – Ҳамид, Алибобонинг хазинасига дуч келиб қолдик, биродар. Буларни бизга Худонинг ўзи етказди. Тиллалар тўғрисида Витяга оғиз оча кўрма. Билмагани яхши. Биз унга пулларни берамиз.

      – Мени туртма, оёқларинг остидаги пулларни эзғилама, улар сочилиб кетса, иш пачава бўлади. Чўнтакларим тўлди, Володя, бас, етар энди, қолгани турсин!

      – Нимага турар экан, ахир биз қайнар хумчага дуч келдик. Ташлаб кетсак, гуноҳга ботамиз. Кейин афсус чекиб, ўзимизни ўзимиз кечиролмаймиз.

      – Барондан қўрқяпман, – Чўнтаклари аллақачон тақинчоқаарга тўлган Ҳамид ҳамон қўлига илинган марварид, бриллиант ва олтин буюмларни қўйнига тиқишда давом этарди. – У ҳозир келиб, бизни тутиб олса-я, нақ теримизни шилиб олади. Бошимизда тегирмом тошини айлантиради.

      – Келса келар, – дерди бунга жавобан Володя. – Ундан қўрқадиган жойим йўқ. – Бошига темир билан уриб, етти буклаб, мана шу сандиқнинг ичига тиқиб қўяман.

      Володянинг ҳамёнлари ҳам тўлиб-тошганди. Ниҳоят навбат пулга келганди. Улар кўтариб кетиш учун тайёр эди. Володя қопни елкасига ортиб, эшик томон юрди. Ортидан Ҳамид эргашди. Шунда унинг кўзи оёғи остида ёнғоқдек келадиган бриллиантга тушиб қолди. У ўзидан ўнга яқин нур таратиб, товланарди. Ҳамид уни олиб, кўкрак чўнтагига жойлади. Витя шерикларининг олдига ғизиллаб келди.

      – Барон келяпти! – деди ит қувган соқовдек ҳансираб.

      Володя билан Ҳамид турган жойларида тошдек қотиб қолишди. Витянинг кўзи шерикларининг чўнтакларидан чиқиб, осилиб турган тақинчоқларга тушди У бир зум ақли-ҳушидан айрилган телбадек серрайиб қолди.

      – Сен чиқ, – деди у Витяга. – Баронни гапга солиб тур. Биз деразадан ошиб ўтиб, тинчитамиз.

      Витя СКАЧАТЬ