Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 10

Название: Қасос ва муҳаббат

Автор: Хабиб Темиров

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-98-5

isbn:

СКАЧАТЬ – деди Тўтиё.

      – Қани, ичкарига марҳамат!

      Киришди. Миртожи Тўтиё келтирган қатиқни яйраб-яйраб симирди. Кейин оғзини кафтининг орқаси билан артиб, қизнинг қўлидан ушлади.

      – Бугун бозор тез тугаптими?

      – Ҳа, ўзимиз ҳам вақтли тушгандик. Келсам, йўқ экансиз. Энди кетмоқчи бўлиб тургандим.

      – Ҳеч қаёққа кетмайсиз, севгилим!

      Миртожи Тўтиёнинг белидан ушлаб, ўзига тортди. Қиз енгилгина қаршилик кўрсатар экан, тунов кунги саволини такрорлади.

      – Совчи юбормайсизми?

      – Албатта юбораман. Эртага қишлоғимга кетяпман. Қайтиб келиб, сизга совчи юбораман. Бир ой ичида тўй қилиб, сизни шу ерга тушириб келаман. Бирга яшайверамиз. Хўпми?

      – Ўзингиз уй олмайсизми?

      – Оламан албатта. Ҳали биргаликда бир данғиллама ҳовлиларда яшайликки, одамларнинг оғзи очилиб қолсин. Сизни Сочи, Ялталарга олиб бораман.

      – Аввал ўқишга киргизинг…

      – Ўқишга ҳам киргизаман…

      Миртожи қизни авраб бағрига босиб, юз-кўзидан, лабларидан тинимсиз ўпар, бечора Тўтиё эса ҳолсизгина қаршилик кўрсатар, аммо биринчи галдаги сингари Миртожининг кўкрагидан итаришга, қучоғидан чиқишга мажоли етмасди. Миясида “яхши кўради, уйланади” деган умид, илинж заифгина жонланиб турарди. Узоқдан: “Нима қиляпсан, бу гуноҳ-ку”, деган овоз эшитилар дугонасининг: “Бу йигитни қўлдан чиқарма”, деган гапи ўша сасни босиб кетар, шу оралиқда: “Шундай бўлса, бир-биримизга маҳкам боғланиб қолармиз” деган нодонларча, телбаларча бир фикр ҳаммасидан устун чиқиб, уни ҳалокат сари, чуқур бир жарлик сари шиддат билан суриб борарди. Сўнгги фикр, эҳтимол, балоғатга етган қизнинг тез уйғонаётган саркаш эҳтироси ҳосиласи бўлгандир. Ҳарқалай нима бўлгандаям, шу сонияларда Тўтиё ақлини буткул йўқотди. Ўз ихтиёрини йигитнинг ёввойи, ўжар иштиёқи измига бериб қўйди. Шу тахлит Миртожи тўхтовсиз шивирлаб, ўпиб, эркалаб, уни каравотга босди. Кийимларини чаққонлик билан ечиб ташлади.

      Шу куни кечқурун у Тўтиёни қоп-қоп ваъдалар бериб, қишлоғига жўнатди. Эртасига ўзи ҳам қишлоғига кетди.

      Албатта, Миртожи аввалбошдан Тўтиёни алдаб кетиш ниятида эди, дейиш инсофдан бўлмасди. Шунчаки, Миртожи уни телбаларча севган эмасди. Тўтиёга унча жиддий эътибор қилмади. Буни у кейинчалик, қамоқда ўтирган пайтларида афсус ва армон билан юрагидан ўтказди. “Бир қизни бадном қилиб, номардларча қочдим-а”, дея ўзини айблади. “Ахир ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолатда қамалиб қолдим-ку” деган важни кўнгли қабул этмади. Аслида бу важнинг ҳам таги пуч эди. Одам ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда қамалиши ҳаётда жуда кам учрайди: мингтадан битта. Миртожининг қамалиши эса… Хуллас, ўша куни Тўтиё билан хайрлашиб, қишлоғига йўл олганида мақсади – бировга ваъда қилинган “омонатни”, яъни ҳамқишлоғи Абдусалим исмли йигитни молия институтига ўқишга киритиб қўйиши учун Ҳазратқулов деган домлага уч ярим минг доллар пул олиб келиб беришдан иборат эди. Абдусалимнинг СКАЧАТЬ