Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов страница 18

Название: Икки жаҳон оворалари

Автор: Абдужаббор Обидов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-83-1

isbn:

СКАЧАТЬ бўлмайди. Майлими?” дедию, бир-икки қадам ташлаб, ичкари кирди-да, қарама-қарши стулга чўкди ва беозоргина нигоҳ билан унга назар солди: «Янга, анча ўзини олдириб қўйибди. Юзлари синиққан, бир бурдадек. Жуссаси ҳам тортилибди, шекилли», деб ўйлади.

      Анча пайт жим ўтиришди. Янга ташқарига нигоҳини тиккан, Оловиддин унга қараб кўзини узмасди. Хонада қандайдир руҳ босиб, оғирлиги йигитга сезилар. Унинг забонини қулфлаб қўйгандек эди. Унинг хаёлига Акобир келди. Бу унинг руҳи, шекилли. Қаёқларга кетди. Шундоқ хотинини бировга икки қўллаб топшириш осон бўлмагандир. Қайси гўрга бошини олиб кетиб яширинган. Янгага ишқибозлигимни наҳот сезмаган. Гумроҳ! Ишқ бошқа, ҳавас бошқа. Ичимни ёндираётган нима экан? Бағримга бир босганда биламан, ўзидан кўрсин! Фақат шошилиш керак эмас. Яъни унга ҳурдек, аста-секин дилини топиб, муомала қилиш лозим. Оловиддин хаёлидан бир зумда шунга ўхшаган гаплар ўтди.

      Шу пайт Қалдирғоч аста йўталди. Оловиддин дарров тушунди. Янга эзилган ва унинг кўнглини кўтаришларини истаяпти. Ҳозироқ суҳбатга тортганим бўлсин, деб оҳиста сўз қотди:

      − Бу ола-тасирлар роса чарчатгандир?

      − Чарчадим. Умримдаги энг оғир кун бўлди. Яна, бошим бироз оғрияпти, − деб Қалдирғоч чаккасини ушлади.

      − Ундай бўлса, тортинмай чўзилинг. Мен қўриқчингиз бўлай.

      Янга кучаниб жилмайди.

      − Раҳмат, кечаги пойлоқчилигингиз шундоқ ҳам менга қимматга тушди.

      Янга ўрнидан туриб кетди. Бироз оёғини чигилини ёзгандек, бетўхтов, маънисиз юрди-да, унга шунчаки гап қотди: сиз ҳам афсус қилаётгандирсиз?

      − Афсус?! Мен хафагарчиликдан кейин туғилганман. Қайтангга бу воқеалар саргузаштга ўхшайди. Қизиқ туюляпти.

      Янга бундай жавоб кутмаганди. Йигитнинг сўзлари ўйлатиб, у жимиб қолди.

      Пайтдан фойдаланиб, йигит боя кампир негадир қўлига тутган духоба билан ситилган қутичани янгага узатди.

      – Бу сизга ишқим рамзи ўрнида.

      Янга унинг сўзларини бўлиб:

      − Қўйинг бу бачканаликни, юракка сиғмайди, − деди чеҳраси очилмай.

      − Ҳимм…

      Кейин, ўрнидан туриб, деразадан ташқарига кўз тикиб шеър ўқиди:

      − Ишқдан, муҳаббатдан сўз очма шунқор,

      Дилимда маҳзунлик, руҳим-чи абгор.

      Забунлик юзимга қўйиб олди ин,

      Бўҳтоннинг тузоғи бунчалар бадбин.

      Ё Раб, мен ким учун севимли бўлай,

      Юзимга тарсаки ургандек тақдир.

      Кўпларни зорлатган Қалдирғоч эдинг,

      Энди ўзинг зордек излайсан тадбир.

      Шеър ўқилишини индамай эшитган Оловиддин, охирги мисраларда ўзини босиб тура олмади.

      − Менда изланг ўша зорликни, − деганча, ўрнидан турмаёқ, янганинг пойига ўзини отди.

      Унга чўчиб, ҳайиқиб ўгирилган янганинг оёқларини маҳкам қучоқлаб олди. Сўнг, нигоҳини тепага кўтарганда, унга қараб, лол қолишлик ва ҳайратни ифодаловчи қора СКАЧАТЬ