Название: Юз йиллик қотиллик қиссаси
Автор: Хуршид Дўстмуҳаммад
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-6133-1-7
isbn:
Темур ёши улуғ бу одам дам ҳасратини тўкиб солаётганидан, дам шикоят қилаётганидан, муҳими, танимаган-билмаган ёшгина йигитчани ўзига тенг-тўшдек тутиб гапираётганидан ўнғайсизланиб ранги ўзгариб-гезариб нима жавоб қилишини билмай, тили тутилди. “Институт домласига ўхшаб кетаркан”, деб қўйди ичида. Ва ҳақиқатда мақолани етти-саккиз марта ўқигани, ҳатто айрим жойлари ёд бўлиб кетганини эслаб, енгил тортди.
– Тўрт марта.
Саъдий устоз ўрнидан ирғиб турди, бети чарақлаб, кўзойнагини қўлига олди, яна тақди, кифтини учирди, столни айланиб ўтиб, Темурнинг рўпарасига яқин келди-да, узоқ йўл босган одамдек ҳансираганича, таққа тўхтади.
– Тўрт марта, дедингми?!
– Ҳа, тўрт марта, – такрорлади Темур, нима учун етти-саккиз марта ўқиганини айтгиси келмаганини ўзи ҳам тушунмай.
– Аҳмад, ҳой Отабой, бу ёққа чиқ, тезгина чиққин! Отабоев!
Очиқ эшикда ўртача ёшдаги ингичка юзли, даҳани чўзиқроқ йигит кўринди. Кўринган заҳоти кўзойнагини қаншарига кўтариб қўйди.
– Лаббай, тинчликми, устоз? – афтидан ўта бандлиги сезилиб турган йигит, кўзини пирпиратиб, истар-истамас савол қотди.
– Поён Равшаннинг мақоласини… Беҳбудийни, манави талаба бача тўрт марта ўқибди!
Аҳмад Отабой деганлари тишларининг оқини кўрсатиб, оғринибгина жилмайди.
Устоз бошини бир томонга қийшайтирганича Темурни тезлади:
– Ўзинг айт, неча марта ўқидим, дединг, айт!
– Тўрт марта… – бўшашибгина деди Темур.
– Қаттиқроқ айт, қўрқмасдан айт! Бу туман қоплаган дунёдагилар ҳам эшитиб қўйсин! Айт!
– Қизиққан одам ўқийди-да, устоз, – деди Отабоев гапни мухтасар қилиш дардида. – Ҳозирги талабалар анойи эмас, илм истагидагилари кўпаймоқда. – У шундай деб Темурга юзланди: – Баракалла, ука, кам бўлманг.
У гап тамом дегандек, изига қайтди. Темур Саъдий устозга термилди. Устоз ҳаяжони босилди шекилли, ниҳоят мақсадга кўчди.
– Сиз бундай қиласиз, Поён Равшаннинг телефонини ёзиб олинг. Ул заҳматкаш тарихчи олим тиниб-тинчимайди, куюнчак-да, ҳаётини шунга тиккан, яна битта мақола берган, портфелда нафас ростлаяпти. Тошкентга тез-тез келиб туради. Йўлини пойлайсиз. Беҳбудийга СКАЧАТЬ