Ёзувчи учун атир. Неъмат Арслон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёзувчи учун атир - Неъмат Арслон страница 26

Название: Ёзувчи учун атир

Автор: Неъмат Арслон

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ва ё Кимё Шоҳазратованинг бедарак йўқолиши билан боғлиқ барча тафсилотлар шу “носқовоқ” ичида жойлаштириб қўйилгандек, уни намойиш этганча ҳавода муаллақ тутиб турарди.

      – Инчулдегунг, – деди Тиркаш дилидаги бор ғазабини шу сўзда тўплаб. Аммо ғазабдан кўра афсусдай садо берди бу сўз. Зеро, кўнгилчан ва журъатсиз киши эди Тиркаш ва ўзидан бошқага ғазаб сочишга қодир эмасди унинг журъати. Темир панжаралар орасидан ўтиб маҳкамани тарк этди. Дарахтзор эди теварак-атроф. Баргихазон тўшалган хиёбон бўйлаб бораркан, Босимнинг тақдирини ҳал қилиш тўғрисида жиддийроқ ўйлашга уриниб кўрди, ҳақиқатан ҳам Кантга ўхшатиб файласуф қилиб тарбияласаммикин уни, деган хаёлдан тўлқинланиб кетди. Эммануэль Кант. Бўйи 164 см. Уйланмаган. Мавҳум хаёлот унинг ёзганлари. Шу қадар мураккабки гап қуриш усули, юз марта қайта ўқи, бирор маъно ажратиб ололмайсан. Яна юз йил ўтади, биз унинг асарларини ўз тилимизга ўгира олмаймиз. Кантни тушунадиган бирорта файласуф йўқ бизда. Демакки, Босимни Кант даражасига етказа олмайман. Рассом ёки ёзувчи қилиш осонроқ кечади. Хаёли бўлинди. Дарахт шохида ўтирган қуш баланд овоз билан сайраб юборди:

      – Хук-хук!

      – Менга айтяпсанми?

      – Хук! Хук!

      Мириқиб кулди Тиркаш. Майна эди шохдаги қуш ва у дарахт остидан ўтиб бораётган кишини бемалол ҳақорат қиларди. Хук – чўчқа дегани тожиклар лафзида. Итни сак(г), чўчқани хук, дейди тожиклар. Йил саноғида ёнма-ён келади бу икки ҳайвон. Дили яйраб кетди бу ҳақоратдан. Қани энди мен ҳам майнадай бўлолсам, деган хаёл билан тепага қаради. Майна жуда жанговар қуш. Мушукми, филми, барибир унга. Қўрқмай учиб келади, оёқлари ва қанотлари билан уриб, яна осмонга кўтарилади. Уясини ва палапонларини шундай ҳимоя қилади.

      3

      Ярим кечада уйига қайтди Тиркаш Бешим. Боз боягисидек ёритиб турарди тўлин Ой. Орадан шунча кун ўтди нега ҳамон ўша ҳолатда турибди Ой? Бу давр ичида камая бориши ва яримта ҳолатда кўриниши керак эди… Шундай хаёллар билан чўнтагидан калит олиб қулф тирқишига тиқди, калит айланмади, не кўз билан кўрсинки, эшик қулфи очиқ. Қандайдир хатар борлигини ҳис этди унинг бродикардияга ошно юраги. Эшик очилди. Остона ҳатлаб хонага кирди ва электр чироқ тугмачасини пайпаслади. Топди, босди. Хона ёришди ва тўшакда ётган номаълум жонзот ҳаракатга келди, қаддини ёстиқдан кўтариб қаради.

      – Кимсан?! – хириллади Тиркаш.

      – Кўриб туриб талмовсирайсиз, Кимёман.

      – Қачон келдинг?

      – Қаердан?

      – “Дарранда”дан!

      – Дарранда деганингиз нимаси? Ким айтди сизга бу гапни?

      – Милиция. Капитан Аллабоев…

      – Ҳеч қаёққа борганим йўқ. Ўрнингиздан отилиб турдингизу ўқдай учиб чиқиб кетдингиз ўзингиз. Бир соатдан бери нима қилдингиз ташқарида?

      – Бир соат деганинг нимаси? Беш кундан бери сени қидираман, – деди тушкун қиёфада Тиркаш Бешим ва ҳолсизланганча каравотига ўтириб қолди. Бироздан кейин унинг йиғламсираган СКАЧАТЬ