Ёзувчи учун атир. Неъмат Арслон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёзувчи учун атир - Неъмат Арслон страница 2

Название: Ёзувчи учун атир

Автор: Неъмат Арслон

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ сариқ чақага ҳам арзимайсиз.

      Индамадим. Бу ҳақоратга мос жавоб тополмадим. Ўрнимдан туриб эшик томон борарканман, раҳматли бобомнинг ўгитлари ёдимга келди:

      – Жавоби аҳмоқ – сукут, – дедим.

      Кулги овози эшитилди. Кулаётган, хаёлимда аёл киши, аммо ортимга ўгирилиб қарамадим. Корхонадан бутунлай кетишни дилимга тугиб ташқарига чиқдим.

      III

      Дарвоза ортида уч киши турарди.

      – Чой ичинг, – деди улардан бири

      – Иккита қулоқчаси бор экан, – деди бошқаси.

      – Қўллари бақувватгина, чидайди, – қўшилди учинчиси.

      Бу гапларни эшитмаганга олиб, йўлда давом этдим.

      Улар ортимдан эргашдилар. Ёмон бир нарса бўлишини юрагим сезди, лекин билдирмадим. Тақдиримда борини кўраман. Яшашнинг ҳам қизиғи йўққа ўхшайди ўзи.

      Балки ҳаётимни тўғри қуролмагандирман.

      – Шошилманг, – деган овоз келди ортимдан.

      – Бошлиқнинг хонасига кирдингизми?

      – Кирдим.

      – Кўрдингизми?

      – Кўрдим.

      "Нимани", деб сўрамадим. Зеро, фойдаси ҳам йўқ. Ортимдан келаётган бандалар ҳиссиётдан бутунлай маҳрум.

      – Ўнгга юринг! – деган буйруқ бўлди орқадан.

      Ҳукм қатъий, босиқ ва аниқ, аммо бўйсунмадим, ўзимни эшитмаганга олдим. Балки қочиб қутуларман деган хаёлга бордим, аммо қочиш режаси миямда ҳали пишиб етилмаганди.

      – Ўнгга!

      – Тўғрига кетаверса ҳам майли, барибир ўша ерга боради.

      – Майли, тўғрига!

      – Икки ўн беш – бир ўттиз.

      Улар ўзларининг гапларига ичакузилди бўлиб кулишди. Бу гапнинг нимаси қизиқ туюлди экан, англамадим. Балки мени қўйдек олдиларига солиб ҳайдаб боришаётгани учун кулишаётгандир. "Қўйдек" уларга тааллуқлими ёки менгами? Яна мантиқий силлогизм. Ундан кўра қочиб қутулишни ўйлашим керак.

      IV

      Ортимга бир қараб олдиму бор кучим билан югура кетдим. Узоқ югурдим. Бахтга қарши йўл тобора юқорилаб борарди. Нафасим оғзимга тиқилиб, ҳарсиллаб қолдим ва нима бўлса ҳам қир ортига ўтиб олишни мўлжалладим. Қир устига чиқарканман, мувозанатимни сақлаб туролмай мункиб кетдим. Қир орти тик қиялик. Шу қадар тик эдики, гоҳи-гоҳида майда ғўрашакли тошлар ўз-ўзидан "шиқир-шиқир" этиб пастликка томон силжирди. Тутиб қолай десам бирорта бута ёки тош йўқ. Оёғим тойиб кетиб ортим билан ўтириб қолдим ва ўзимни тўхтатолмай пастга томон сирпаниб кета бошладим. Кейин дўстаман ётиб бутун вужудим билан ерга қапишдим, қизил ғўрашакли шағални қучоқладим. Бармоқларимни чангак қилиб ерга ботиришга уриндим; тиззам, иягим ва ерга тираш мумкин бўлган барча аъзоларимни сафарбар этиб ўзимни тўхтатишга уриниб кўрдим, қайта-қайта уриндим, бўлмади. Орқам билан ётиб товонимни тирадим. Фойдаси йўқ, пастликка – Аспалатисофилинга томон шиддат ила кетиб борардим. Тез орада шимимнинг орқаси йиртилганини пайқадим, аммо ўрнимдан туролмадим. Оёқ остида ва ҳамма жойда тупроқ ҳам эмас, сополга ўхшаш, СКАЧАТЬ